Оценке достоверности информации


Download 1.19 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/52
Sana16.04.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1358315
TuriУчебно-методическое пособие
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   52
Bog'liq
Профайлинг 2021

Беайб шахс 
Айбдор 
Тўғридан-тўғри айблашга жавоб реакцияси 
Айбсиз шахс дарҳол рад этади 
Айбдор кутиб туради ва сўроқ 
қилинаѐтган шахс ўзининг «барча 
ўқларини отиб бўлишини» кутади 


16 
Айбсизлигини такроран билдириш 
Айбсиз шахс буни фаол тарзда
ишнинг айрим масалалари ва 
ҳолатларига қайта-қайта мурожаат 
этиш, фактлар, гувоҳлар ва шу 
кабиларга таяниш ва бошқача 
тарзда исботлашга ҳаракат қилади 
Айбдор кўпинча пассив бўлади, 
оддий рад этиш билан чекланади
батафсил сўзламайди, қисқа, но-
аниқ, эҳтиѐткорона жавоб беради 
Айблов бандларига такроран қайтиш 
Айбсиз шахс энг муҳим ҳолат-
ларни рад этган ҳолда, айблов 
бандларига қайтаверади 
Айбдор нафақат қийин саволларга 
қайтмасликка 
ҳаракат 
қилади, 
балки аниқ савол берилганида 
нозик ҳолатларни орқага суришга 
уринади, чунки янада нохуш 
тафсилотларга ўтиб кетиши ва 
аҳволини янада оғирлаштириши 
мумкинлигини билади 
Жиноят ва айбдорнинг одатдаги хулқи ўртасидаги алоқани 
кўрсатиш 
Айбсиз шахс жиноят унинг одат-
даги хулқига, турмуш тарзи, тар-
бияси, характери, темпераменти, 
жамиятдаги ўрнига мос келмасли-
гини исботлашга ҳаракат қилади 
Айбдор бундай далилларга жуда 
кам мурожаат этади 
Шарманда бўлишдан қўрқиш 
Айбсиз шахс ахлоқий омиллардан 
келиб чиқиб, айблов оқибатлари-
ни жуда оғир қабул қилади. Уни 
бошлиқлари ва ўртоқларининг 
фикри, оиласининг аҳволи таш-
вишлантиради 
Айбдорни асосан жавобгарлик 
ташвишлантиради 
Бу каби белгилар тактик жиҳатдан жиноятларни тергов 
қилишда фойда бериши мумкин. 
Тадқиқотларнинг кўрсатишича, сўралаѐтган шахсларнинг 
кўрсатмаларида жиноят иши ҳолатларини бузиб кўрсатишга 
қуйидаги усуллар орқали эришилади: 
– тавсифланаѐтган воқеа, ўз ҳаракатлари ва бошқа иштирокчи 
шахслар ҳаракатларининг айрим жиҳатларини айтмаслик, яшириш, 
хабардан чиқариб ташлаш; 
– тавсифни ўйлаб топилган тафсилотлар ѐки элементлар 


17 
билан тўлдириш, булар ѐрдамида воқеага керакли характер ва тус 
берилади; 
– тавсифда воқеанинг айрим қисмларини жойи, вақти, кетма-
кетлиги, ўзаро алоқаси бўйича жойини ўзгартириш ҳамда суриш 
ва ҳ.к.; 
– воқеанинг айрим элементларини бошқа, ўйлаб топилган 
ҳолатлар ва тафсилотлар билан алмаштириш»
1

Юқорида келтирилган ҳолатларнинг ҳар бирига ѐлғон аломати 
сифатида қараш мумкин. Бироқ ѐлғонни аниқлашда хатога йўл 
қўймаслик учун вербал коммуникацияларни кузатиш натижа-
ларини синхрон тарзда кечадиган новербал белгиларни кузатиш 
натижалари билан солиштириш лозим. 

Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling