Оценке достоверности информации


Новербал белгилар бўйича ѐлғонни аниқлаш


Download 1.19 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/52
Sana16.04.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1358315
TuriУчебно-методическое пособие
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   52
Bog'liq
Профайлинг 2021

 
Новербал белгилар бўйича ѐлғонни аниқлаш 
Ёлғоннинг овоздаги белгилари 
Ҳаяжонланиш, жумладан фош бўлишдан қўрқишга энг кўп 
даражада хос бўлган ҳамда ѐлғон ахборот берилаѐтганида овоз ва 
нутқда сезиладиган қуйидаги типик белгилар ажратилади
1

 овозда титроқ пайдо бўлиши; 
 вақти-вақти билан овозни тозалаш; йўталиб қўйиш; 
 оғиз қуриши ҳамда ютиниш ва лабларни ялаш эҳтиѐжи 
туфайли гап ўртасида жумлалар узилиши; 
 нутқ оҳанги (интонация)нинг беихтиѐр ўзгариши; 
 нутқ суръатидаги ўзгариш (масалан, жумлаларни ўйлаб 
кўриш зарурлиги туфайли унинг пасайиши); 
 овоз тембрининг ўзгариши (майинлашиши ѐки дағаллашиш). 
Бироқ овоздаги ҳар қандай ҳиссиѐт кўринишини алдаш 
аломати сифатида талқин этмаслик лозим. Ҳақиқатгўй инсон 
бировлар унга ишонмаслигидан қўрқиб, худди фош бўлишдан 
қўрқаѐтган ѐлғончи сингари овозини кўтариши мумкин. Муаммо 
шундаки, нафақат ѐлғончилар, балки мутлақо айбсиз одамлар ҳам 
баъзан ҳиссий қўзғалиш сезишлари мумкин (Отелло хатоси). 
1
Анисимова Н.Н. Особенности визуальной психодиагностики личности тер-
рориста. обнаружение криминального искажения информации: Учебно-методическое 
пособие. – Д., 2007. – С.25. 


24 
Кўз ҳаракатлари ва юз мимикасига қараб
ѐлғон аломатларини аниқлаш. 
Умуман олганда, мулоқотга киришган шерик юзига қараганда 
ѐлғонни аниқлаш учун кўпинча қуйидаги жиҳатларга эътибор 
қаратилади. 
- Нигоҳларнинг алоқада бўлиш давомийлиги. Маълумки, 
нормал алоқада, яъни одамлар бир-бирларига рост гапираѐтган-
ларида, бутун мулоқот вақтининг 2/3 қисми давомида кўзлар 
учрашиб туради. Агар инсон самимий бўлмаса ѐки ниманидир 
яшираѐтган бўлса, унинг кўзлари суҳбатдошиники билан мулоқот 
даврининг 1/3 қисмидан кам вақт учрашади. Диққат! Брокау 
қопқони ҳам бўлиши мумкин. Айрим жуда тортинчоқ, ўзига 
ишонмайдиган одамлар кўзга тик қарашдан қочишлари мумкин. 
- «Қочувчи қараш». Бу одатда қайд этиладиган белги бўлиб, 
ѐлғон сўзлашга ўрганмаган ѐки бошқа сабабларга кўра хавотирда 
бўлган одам ѐлғон гапираѐтганида суҳбатдошининг қарашларига 
қийинчилик билан дош бериши ҳамда нигоҳини (кўзларини) олиб 
қочиши билан боғлиқ. 
- Енгил табассум (бунда кўзнинг пастки қовоқлари кўтарил-
майди), тадқиқотлардан маълум бўлишича, кўпинча ѐлғон сўзлар 
билан бирга кечади, аммо мулоқотнинг ўзига хос услуби бўлиши 
ҳам мумкин. Ёлғон билан кечадиган (сохта) табассум ички 
зўриқишни яшириш имконини беради, аммо ҳар доим ҳам 
етарлича табиий кўринмайди. Табассум узунчоқ кўринишга эга 
(лаблар юқори ва пастки тишлардан бироз орқага тортилган, бу 
билан узун чизиқ ҳосил қилган, табассумнинг ўзи эса «чуқур» 
туюлмайди), бу бошқа одамнинг қабул қилиниши, расмий хуш-
муомалаликни кўрсатади, аммо мулоқотда самимий иштирокни 
ва ѐрдам беришга тайѐрликни билдирмайди. 
Суҳбатдош кўзларининг бироз қисилиши (торайиши) – одатда 
кўзлар эгасининг эътимодли (ишонч оҳангидаги) муносабатлар 
ўрнатишни, «қалбини очишни» истамаѐтганидан, безовталигидан 
далолат беради. 


25 
Юз мушакларининг микрозўриқиши. Ёлғон хабар берилаѐт-
ганида инсон юзидан гўѐки «соя югуради». Видеосуратга олиш 
бунда юз ифодасида секунднинг улуши мобайнида давом этади-
ган қисқа муддатли зўриқишни қайд этиш имконини беради. 
Америкалик тадқиқотчи Р. Беннет фикрича, бу ихтиѐрсиз реакция 
– ѐлғоннинг жуда ишончли кўрсаткичидир. 


26 
Носамимийлик белгилари ҳақида сўз юритганда ѐлғон 
гапириш пайтида суҳбатдошни назорат қилиш имкониятини ҳам 
унутмаслик лозим. Одам ѐлғон гапираѐтганида диққатини шери-
гининг юзига қаратади, бу билан уни алдашга уриниш қанчалик 
муваффақиятли чиққанлигини баҳолашга ҳаракат қилади – 
синовчан қараш кўринади. 

Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling