Оценке достоверности информации


Download 1.19 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/52
Sana16.04.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1358315
TuriУчебно-методическое пособие
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   52
Bog'liq
Профайлинг 2021

Иллюстратив ишораларга сўзлар билан кечадиган, нутқни 
ифодалайдиган ҳаракатлар киради. Булар дирижѐрлик қилувчи 
(бошқарувчи), кўрсатувчи, ритмик (бир маромдаги), ҳаракат 
билан боғлиқ кинетографик, объект ѐки тушунчани ҳар хил 
тасвирлаш учун қўлланиладиган пиктографик ишоралардир. 
Евгений Спирица таъкидлаганидек, «иллюстраторлар вазифа-
сини қўллар ва ҳатто қошлар ҳаракати, мимика ҳам бажариши 
мумкин. Иллюстраторлар одатда инсон керакли сўзни топа 
олмаганида, ўз нутқини «кучайтириш», уни жонлироқ (образли-
роқ) ва ѐрқинроқ қилиш истаги бўлганида, инсон ҳақиқий 
эмоцияларни ҳис қилаѐтганида фойдаланилади. Шу боис нутқда 
иллюстраторлар мавжудлиги ҳар доим инсоннинг самимий 
ҳиссиѐти ѐки тўғри гапираѐтганидан далолат берувчи ҳақиқий 
белгилар ҳисобланади»
1

Одатдаги муомала тарзига нисбатан иллюстрациялар сони-
нинг камайиши алдаш белгиси бўлиши мумкин. 
Бунинг ўз сабаблари бор: 
– инсон сўзларда ифодалайдиган ҳиссиѐтларнинг йўқлиги; 
– нутқнинг пухта ўйланиши, гап сўзларда эҳтиѐткорлик; 
– фош бўлишдан қўрқувни бостириш. 
Иллюстрацияларни эмблематик писандаларга нисбатан кўп-
роқ эҳтиѐткорлик билан талқин этиш жоиз. Отелло хатоси ва 
Брокау қопқони иллюстрациялар бўлганида иш беради, аммо 
эмблематик оговоркалар бўлганида ишламайди. 
1
Спирица Е. Психология лжи: кратко о сложном. – М., 2011. – С.36. 


29 
Манипуляция (қўл ишидаги мураккаб ва нозик ҳаракатлар) 
ишоралари. Булар тананинг бошқа қисмини силкиш, уқалаш, 
қичиш, ушлаш, чимчилаш, кавлаш, ишқалаш орқали ѐки бошқа 
ҳаракатлар билан амалга ошириладиган барча ҳаракатлар. Айрим 
нарсалар (гугурт донаси, қалам, кўзойнак, сигарета кабилар) 
манипуляция ҳаракатининг таркибий қисми бўлиши мумкин. 
Манипуляциялар онг чегарасида бўлади. Ҳар бир инсоннинг 
ўз севимли манипуляциялари мавжуд. Ҳеч бир уриниш аксарият 
одамларга улардан узоқ вақтга воз кечиш имконини бермайди. 
П. Экман инсон ѐлғон гапирганида, расмий шароитда одоб-ахлоқ 
қоидаларига риоя этишга қаратилган барча ҳаракатларга қарамай, 
манипуляциялар сони кўпайишини ва, агар умидлар катта бўлса, 
улар узуқ-юлуқ бўлишини сезган. Бироқ бир қанча сабабларга 
кўра манипуляциялар ѐлғонни фош этишнинг ишончли белги-
лари бўла олмайди: 
– одамлар ўзларига хос манипуляциялар сони ва типи бўйича 
ўзаро кескин фарқ қиладилар (―Брокау қопқони‖); 
– манипуляциялар нафақат ноқулайлик, балки қулайлик 
белгилари ҳам бўлиши мумкин; 
– манипуляцияларнинг жадаллиги (―Отелло хатоси‖); 
– агар умидлар катта бўлса, ѐлғончи, ақалли вақтинча бўлса-
да, манипуляцияни бостириши анча осон бўлади. 
Юқорида айтилганидек, зарурат бўлганида бармоқларни 
жипслаштириб ѐхуд қўлда бирор нарса тутиб, кафт бўғини ѐки 
билакни ушлаган ҳолда қўлларни назорат қилиш мумкин. Ҳис-
туйғулар тийиб турилганлигининг белгисини бармоқлар бўғин-
ларидаги оқариш фош этади. Тийиб турилган ҳиссиѐтлар қанча-
лик кучли бўлса, бармоқлар шунчалик кучли сиқилади, тери 
оқариши шунчалик аниқ кўринади. 
Маълумот учун: А. Мехрабиан кўплаб экспериментлар 
асосида ѐлғон гапираѐтган одам рост гапиргандигига қараганда 
кўпроқ нутқий хатоларга йўл қўйиши, имиллаб гапириши, кўпроқ 
жилмайиши, камроқ бош ирғаши, камроқ имо-ишоралар ишла-
тиши ва оѐқлари билан камроқ ҳаракат қилишини айтган. 
Шунингдек, унинг фикрича, инсоннинг тингловчи томонга камроқ 
қараши, эркин ҳаракат қилмаслиги, ўзини бемалол сезмаслиги
умуман олганда, пастроқ оҳангда гапириши, гапираѐтганида 


30 
кўпроқ танаффус (пауза қилиши) ва саволларга берган жавоблари 
қисқароқ бўлиши унинг ѐлғон гапираѐтганидан далолат бериши 
мумкин. 
В. Л. Цветков новербал сигналлар бўйича ѐлғончини фош 
этиш (аниқлаш)га имкон берадиган қоидаларни таклиф этади
1

1-қоида. Оғзи «қулуфланган», қўли оғзини бироз ѐпиб турган, 
бош бармоғи юзига қўйилган, ѐлғондакам йўталиш, бурунга 
тегиш кабилар мавжуд бўлса, огоҳ бўлинг. 
2-қоида. Онг ости ѐлғонга қарши. Бу қоиданинг маъноси 
шундаки, инсон танасининг чап томонига (чап қўли, оѐғи, 
юзининг чап ярми)га эътибор бериш керак. Тананинг ўнг томони 
кўпроқ назорат қилинади. 
3-қоида. Доимо суҳбатдошингизнинг кўзига қараб туринг, 
шунда унинг самимий ѐки носамимийлигини аниқлай оласиз. 
Агар бунинг иложи бўлмаса, найрангдан фойдаланиш мумкин: 
назарингизни суҳбатдошингиз бурнининг учига йўналтиришин-
гиз мумкин. Шунда сиз унга унинг кўзига қараб тургандек 
туюласиз. 
4-қоида. Эмоцияларни чапдан изланг. Сохталик қанчалик 
кучли бўлса, суҳбатдошингиз юзининг чап ва ўнг яримидаги 
мимика шунчалик кўпроқ фарқ қилади. Бир сўз билан, агар 
суҳбатдошингиз юзининг бир томони бошқасига қараганда 
кучлироқ қийшайса, демак у аниқ ѐлғон гапираяпти. 
5-қоида. Суҳбатдошингизнинг беихтиѐр ҳаракатларини кузатинг: 
юзидаги қизариш ва оқариш, томир уришининг тезлашиши
нафас олишида тутилиш – буларнинг ҳаммаси вегетатив асаб 
тизимига тааллуқли бўлиб, ѐлғондан дарак бериши мумкин. 
Вегетатив асаб тизими реакциялари бўйича ѐлғон белгилари 
қуйида келтирилган.

Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling