Оценке достоверности информации
Инсоннинг суицидал террорчилик ҳаракатига алоқадор-
Download 1.19 Mb. Pdf ko'rish
|
Профайлинг 2021
Инсоннинг суицидал террорчилик ҳаракатига алоқадор-
лигини кўрсатувчи ташқи кўринишидаги шубҳали белгилар 1 : – кенг бичилган, инсоннинг ҳақиқий ўлчамларига мос кел- майдиган, қийшайган, бел соҳасида кенгайтирилган кийим; – ҳомиладорликни имитация қилаѐтган аѐллар – ҳомиладор- ликка хос бошқа белгилари бўлмаган ҳолда, бўкса ва қорин соҳасида йўғонлашиш; – инсон гавдасидаги номувофиқликлар – ўзи ориқ бўлгани ҳолда қорнининг аниқ ажралиб туриши; – ажралиб турган қорнини, бўкса соҳасидаги қалинлашиш- ларни доимо чўнтакдаги қўллар билан ушлаб туриш; – фаслга, кун вақтига, жой ва об-ҳаво шароитларига мос келмайдиган ностандарт кийим; – ташқи қиѐфа ва хатти-ҳаракатларда аниқ кўриниб турган зиддият (масалан, ИИВ ходими кийимида бўлса-да, ҳаракатлари ишончсиз, эҳтиѐткор, ташқи қиѐфасига номувофиқ инсон ва ҳ.к.); – атрофдагиларнинг эътиборини тортмайдиган тўқ рангли ва бўзарган тусдаги кийим; – спорт кийими; – портловчи модда ѐки портлатиш қурилмаси пойафзалнинг қалин пошналарида бўлган ҳолларда шарақлаб (эҳтиѐткорлик билан, оғир) юриш; 1 Профайлинг. Технологии предотвращения противоправных действий / Под ред. Ю.М. Волынского-Басманова, Н.Д. Эриашвили. 2-е изд. – М., 2013. – С.127-128. 46 – объектив жиҳатдан мавжуд бўлмаган ҳолда оғир нарса- ларни ташиѐтган одамга хос бўлган зўриқиш билан юриш; – сумкаси (юки) ва буюмларининг инсоннинг умумий қиѐфа- сига номувофиқлиги; – ҳаддан ташқари оғир юк ѐки сумка; – сумкаси ѐки юкини доимий назорат қилиб туриш (қўл сумка ичида бўлиши ҳам мумкин); – кийимларини, айниқса бел соҳасида, ғалати тарзда мани- пуляция қилиш (эҳтимол ўзини ўлдирмоқчи бўлган террорчи портлатиш қурилмасига сақлагични қўйиши зарур бўлиши мумкин); – кийим, енг ичида симлар бўлиши; – мушт тугилган қўл (қўлда портлатиш қурилмасини ишга солиш учун босиш зарур бўлган включатель бўлиши); – эркаклар учун – соқолнинг тоза қирилганлиги, яқиндагина қирилган соқол изи бўлиши мумкин, соқол бўлиб мўйлов бўлмас- лиги (ваҳобийликка мансублик белгиси); – кийимда (унинг ичида) араб тилидаги хатлар бўлиши мум- кин. Таъкидлаш лозимки, ўзини сақлаш инстинкти террорчилик ҳаракатига тайѐрлаш чоғида унга берилган ишловдан кучлироқ чиқиши ҳам мумкин, шу боис одамлар оқими ичида ноадекват ҳаракатлари билан ажралиб турган ва нимадандир қўрқаѐтган одам ҳам ходимларнинг эътиборини тортиши керак. Қўрқувнинг ташқи ўзига хос белгилари 1 : – юз оқариши, тер чиқиши, тупук ютиш (ютиниш); – нафас олишнинг қийинлашиши, тез-тез нафас олиш; – уйқу артериясининг уриши; – қорачиқларнинг кенгайиши; – овоз йўқолиши ва пасайиб кетиши; – панжалар тремори, гавдадаги барча мушакларнинг титраши; – қошларнинг кўтарилиши ва бирлашиши; – кўзларнинг юмалоқланиб кенгайиши; – юз мушакларининг кучли зўриқиши. 1 Профайлинг. Технологии предотвращения противоправных действий / Под ред. Ю.М. Волынского-Басманова, Н.Д. Эриашвили. 2-е изд. – М., 2013. – С.129-130. 47 Ташқи қиѐфа ва хатти-ҳаракатлардаги мазкур белгиларни комплекс тарзда кўриб чиқиш, ҳар бир шубҳали тафсилотни инобатга олиш зарур. Қайси белгиларга эътибор бериш кераклиги масаласида хулоса сифатида белгиларнинг асосий гуруҳларини ажратишимиз мумкин: 1. Ташқи белгилар (ностандарт кийим, кийим ўлчамининг номувофиқлиги, оғир қадам ташлаш, сумкани доимий назорат қилиш ва бошқалар). 2. Хатти-ҳаракатдаги белгилар (мавжуд бўлмаган, аниқ нуқтага қарамаган, шишасимон нигоҳ ѐки юмилмайдиган кўз, атрофдаги вазиятнинг номувофиқлиги, юз мушакларининг зўриққанлиги, ҳаракатларнинг зўриқиб ѐки беихтиѐр бажарилиши ва бошқалар). 3. Одамнинг ғайриқонуний ҳаракатга тайѐргарлик кўриш ва уни содир этишдан манфаатдорлигини кўрсатувчи ташқи белги- лари (хатти-ҳаракатнинг ташқи вазиятга номувофиқлиги, атрофга аланглаш, ички ишлар органлари ходимлари яқинлашганда хатти- ҳаракатнинг ўзгариши, ички ишлар органлари ходимларидан қочишга уриниш ва бошқалар). Download 1.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling