Оценке достоверности информации
Download 1.19 Mb. Pdf ko'rish
|
Профайлинг 2021
Шахснинг жиноий хилли. Жиноий хил ҳақида кўпроқ
маълум «ташқи» тип, яъни жиноятчиларни қолган одамлардан фарқловчи ҳамда уларни таснифлаш ва таниб олишга хизмат қила 37 оладиган муайян ташқи белгилар сифатида, анатомик-физио- логик ѐки антропологик тип ҳақида гапирадилар. Бунда, агар ташқи белгилар гарчи жиноий тип мазмунини тўлиқ қамраб олмаса-да, ҳар ҳолда асосий белгилардир, деб ҳисоблайдилар; уларга турли психологик белгилар қўшилади, аммо улар ташхис- лаш ва таснифлаш мақсадлари учун камроқ яроқли, камроқ даражада аниқ ва ѐрқин, кўпинча эса унчалик доимий эмасдир. Нима бўлганда ҳам, улар жиноий тип мазмунида иккинчи ўрин тутиши лозим; ташқи белгилар эса асосий ва ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Тадқиқотчилар бундай нуқтаи назарга асосланиб, ўз диққатларини асосан жиноятчилар танасининг битта қисмига – бошига жамлаганлар; жиноятчиларга хос белгиларни, аввало, уларнинг бош суяклари ва юзларидаги хусусиятлардан топишга уринганлар. Жиноятчини илмий ўрганишга илк уринишлар айнан жиноят- чилар ташқи кўриниши ва, аввало, уларнинг калла суяги ва юзидаги барча хусусиятларни сезишга қаратилган. Бу каби уринишларнинг биринчиси XIX асрнинг 20-йилларида юзага келган Галлнинг френологик таълимоти бўлган. Галль бош мия ярим шарлари ҳар бири руҳнинг у ѐки бу қобилияти учун марказ бўлиб хизмат қиладиган муайян аъзолар мажмуи, инсоннинг барча қобилиятлари ѐки майллари туғма бўлиб, уларни намоѐн этадиган органнинг тузилиши ва ривожланишига бевосита боғлиқ, деган фикрга асосланган. У калла суягини ўлчаб ва кўриб чиқиб, «инсоннинг ақлий ва ахлоқий хислатларини аниқлаш мумкин; агар инсонда, бош суяги бўртиқлари, ботиқлари ва қисмларининг ўзаро нисбатига кўра хулоса чиқарилганида, масалан, бузғунчилик ѐки йиртқичлик инстинкти ривожланган бўлса, у қароқчи ѐки қотил бўлади; агар унда жасурлик аъзоси ривожланган бўлса, у мард бўлади», деб ўйлаган. Жиноятчилар ѐки, лоақал, уларнинг катта қисми ўзига хос ташқи тип эгаларидир деган фикр френология билан барҳам топмаган, балки Галлдан кейин ҳам мавжуд бўлишда давом этган ҳамда Ломброзо ва унинг давомчилари таълимотида ривож- ланишнинг чўққисига эришган. Ломброзо мактаби жиноятчининг махсус (алоҳида) антропологик типи ѐки, аниқроғи, жиноятчи- 38 ларнинг бир қанча антропологик типлари мавжуд, деб таълим беради. Ломброзонинг таълимотига кўра, туғма жиноятчи, аввало, анатомик-физиологик тип, яъни бир қатор ўзига хос анатомик ва физиологик белгиларга эга субъектдир. Ломброзо ва унинг мактаби бундай шахс танасининг барча қисмларида бир қатор ўзига хос аномалияларни топади. Улар жиноятчини том маънода бошидан товонигача ўлчаб чиқадилар ва ҳамма жойда ўзига хос жиҳатларни аниқлайдилар. Ушбу хусусиятларнинг айримлари ташқи жиҳатларга эга бўлиб, тўғридан-тўғри тирик ва ўлган одамлар гавдасининг тегишли қисмларини ўлчаш орқали аниқланади, бошқалари эса организм ичида яширинган бўлиб, мурдалар ѐрилганида топилади. Ломброзонинг фикрича, туғма жиноятчиларда кўпинча бош суяги ассиметрияси, бош суяги олд қисмининг нисбатан кичик- лиги, юзнинг ҳаддан ташқари олдга бўртиши, яъни бош суяги ва юз суяклари шаклларида нормадан турли хил оғишлар кузатилади. Жиноятчиларда, айниқса ўғриларда, кўпинча қийшиқ пешона, шунингдек пешона суягининг нисбатан кичиклиги, юз скелети- нинг нисбатан узунлиги, қош устидаги ѐйларнинг, пешона суяги ва чакка суяги сўрғичсимон ўсмаларининг кучли ривожланган- лиги, пастки жағнинг кучли ривожланганлиги ва қулоқлар аномалиялари учрайди. Юқорида таъкидланганидек, туғма жиноятчи одатда чапақай бўлади ва миясининг ўнг ярим шари чапига қараганда кўпроқ ишлайди. Жиноятчи бўлмаган инсон чап мия ярим шари билан, туғма жиноятчи эса ўнг мия ярим шари билан фикрлайди. Шу боис унда чап томонида мотор жараѐнлар устунлик қилади. Туғма жиноятчилар ахлоқан бағритош ва бировни ҳис қилмасликларидан ташқари, яна зийрак ҳам бўлмайдилар, шу боис уларга жиноят қонунининг таҳдиди таъсири қилмайди, уларда ахлоқий ҳис, тавба қилиш ва виждон азоби йўқ, шунинг- дек уларда манманлик жуда ривожланган бўлиб, артистлар ва адабиѐтчиларнинг манманлигидан ҳам ортиб кетади, қасоскорлик ва ўта мағрурлик хос. Туғма жиноятчиларга, Ломброзонинг фикрича, жинсий эҳтирос, ўйинга, мазали овқатга ва шу каби- ларга кучли эҳтирос хос бўлиб, улар тийиқсизлиги, доимий эмаслиги ва зўравонликка асосланганлиги билан ажралиб туради- 39 лар. Ҳатто яхши туйғулар ва майллар ҳам уларнинг кўпчилигида оғир характерга эга бўлиб, беқарор бўлади. Бундан ташқари, туғма жиноятчиларга татуировкалар чиздиришга мойиллик хос. «Татуировкаларнинг кенг тарқалганлигидан ташқари, – дейди Ломброзо, – уларнинг мазмуни, яъни беҳаѐлиги, содир этган жинояти билан мақтаниши ва аҳмоқона эҳтиросларининг нозик ҳиссиѐтлар билан ғалати тескарилиги ҳам ҳайратга солади‖. Антропологик мактаб катта гуруҳ ташкил қилувчи тадқиқот- чиларнинг жиноятчининг ташқи типини аниқлашга қаратилган энг кучли ва улкан уриниши бўлиб, бу тадқиқотчилар орасида йирик илмий номга эга бўлганлари ҳам кўп. Ҳозири вақтда бу уриниш муваффақиятсиз чиққани ҳеч кимда шубҳа уйғотмайди. Жумладан, муайян бир гуруҳ жиноятчиларнинг бош суякларида ҳеч қандай ўзига хосликни топиб бўлмайди. Айни вақтда, мутахассислар фикрича, бош суягида шундай сезиларли нормадан оғишлар учрайдики, бундай суяк эгаларининг руҳий фаолияти айтарли бузилмаган бўлади. Ҳеч бир криминалист-антрополог жиноятчиларга хос бўлган ва фақат уларда учрайдиган, шу боис уларни бошқалардан фарқлаш учун асос бўладиган ўзига хос хусусиятни аниқлай олмаган. Туғма жиноятчи ғояси, аслида, нотўғри. Жиноят ҳар доим муайян мураккаб психологик кечинма, маълум бир инсон кай- фиятининг кўриниши бўлиб, бунда унинг характерига хос турли жиҳатлар ўз ифодасини топади ва улар туғма бўлиши мумкин эмас. Жиноятга туғма мойллик – психологик ва мантиқий жиҳатдан бўлиши мумкин эмас. Шу нарсани инкор этиб бўлмайдики, жиноятчилар орасида у ѐки бу даражадаги нормадан оғишлар, тубанлашиш, бадфеъллик, етарли ривожланмаганлик ва маънавий жиҳатдан камбағаллик белгилари аниқ кўриниб турадиганлари анчагина. Лекин бу жиҳатларнинг бари – жиноятчиликнинг қандайдир ўзига хос илдизлари ѐки тамғаси эмас, балки тубанлашувнинг оддий жиҳатлари, холос. Антропологик мактаб асосчиларидан бири Ферри жиноят антропологиясига бағишлаб Амстердам шаҳрида ўтказилган конгрессда туғма жиноятчининг барча белгиларига эга инсон жиноят содир этмаслиги ҳам мумкин деб эълон қилди. 40 Жиноий тип ҳақида ташқи кўриниш сифатида ҳам сўз бўлиши мумкин эмас; жиноятларнинг ташқи кўринишида ҳеч қандай ўзига хослик мавжуд эмас. С. В. Познишев уч йилдан ортиқ вақт мобайнида ѐрдамчиларидан иборат гуруҳ иштирокида Москва қамоқхоналаридаги «шпаналарни» (профессионал ўғри ва қотилларни) жиноий-психологик жиҳатдан мунтазам ўрганди ва муайян гуруҳга кирувчи жиноятчиларнинг ўзига хос белгиси деб ҳисоблаш мумкин бўлган ҳеч бир ташқи белгини сезмади. Инсон юзида ҳам, танасининг бирор бошқа қисмида ҳам муайян тоифадаги жиноятчиларгагина хос бўлган ва уларга хос белгилар деб ҳисобланиши мумкин бўлган жиҳатлар мавжуд эмас. Агар баъзан ташқи қиѐфасининг хусусиятларига қараб рўпаран- гизда жиноятчилар оламининг муайян гуруҳи вакили турибди деб тахмин қилиш мумкин бўлса ҳам, буни мазкур субъект алоҳида, антропологик типга киргани учун эмас, балки инсоннинг ўз ташқи кўринишига муносабатида ҳамда бошқа одамлар билан ўзини тутишида айниқса ѐрқин кўринадиган маълум профессионал изларда ѐтади. Ҳар қандай касб сингари, жиноий касб ҳам муайян вақт ўтгач инсонда баъзи изларни қолдиради ва шу изларга қараб тажрибали кузатувчи бу инсонинг касби ҳақида хулоса чиқариши мумкин. Айниқса, агар кузатув қамоқхонада амалга оширилаѐтган, кузатувчи эса шу пайтда кузатиб турган ҳар қандай шахс қандайдир жиноят содир этгани унга олдиндан маълум бўлса ва фақат қандай жиноят содир этганини билиш қолган бўлса. Бундай кузатувчи мазкур субъектни кўчада ѐки театрда учратганида унда ўғрини ѐки қандайдир бошқа жиноятчини сезиш миясига келмаган бўларди. Ҳар қандай ҳолда ҳам, шахсда ѐтган касбий изга қараб бундай тахминлар қилиш имконияти махсус жиноятчининг антро- пологик хилли мавжудлигини эътироф этувчи қараш фойдасига ҳеч нарса демайди. Бироқ ҳатто жиноятчиларга ва фақат уларга ѐки ақалли уларнинг маълум бир тоифасига хос бўлган қандайдир анатомик- физиологик тузилиш хусусиятларини топиш мумкин бўлганида ҳам, бу ҳол жиноятчи типи ҳақидаги масалани ҳал қилмаган бўларди. Жиноий тип – телеологик (мақсадли) ва амалий тушунча. Унинг таркибига фақат жиноий жавобгарлик характери ва ўлчамларини ҳамда жиноятчиликка қарши курашнинг энг 41 яхши усулларини аниқлаш учун аҳамиятли бўлган белгиларгина кириши мумкин. Ташқи белгилар бу шартга фақат жиноят процессининг амалий мақсадлари нуқтаи назаридан кўп ѐки камроқ аҳамиятга эга бўлган шахс хислатларининг кўрсаткич- лари бўлган тақдирдагина қондиради. Сўзимиз охирида жиноятчи шахси ҳақидаги масала улкан аҳамиятга эгалигини таъкидлашни истардик. Ушбу муаммони ўрганиш эса жиноятларнинг олдини олишга қаратилган профи- лактик фаолият улкан роль ўйнашини, бу ерда шахсий омил ҳал қилувчи аҳамиятга эгалигини кўрсатади. Муайян жиноятнинг содир этилиш шарт-шароитлари айбланувчининг шахси билан чамбарчас боғлиқдир. Шу боис шахс шаклланган ижтимоий муҳит, жиноят содир этилган аниқ вазият синчиклаб текшири- лиши керак. Айбдорнинг шахси судлар томонидан адолатли ва асосли жазо тайинланишида, жиноий-ҳуқуқий таъсир чораси танлани- шида мустақил ва муҳим роль ўйнайди. Суд учта асосий омил билан қўлланилади: ижтимоий хавфли қилмиш, жавобгарликни енгиллаштирувчи ѐхуд оғирлаштирувчи ҳолатлар ва айбдорнинг шахси. Буларга эътибор берилмаган ҳолда шахс типологияси жазони индивидуаллаштириш методикасига жиноятчининг шахси- ни ҳисобга олган ҳолда асос қилиб олинган. Сўнги йилларда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фао- лиятида психологик портрет тузиш усули қўлланила бошлади. Бундай портретни тузиш, муқаррар равишда, жиноятчи шахси соҳасидаги тадқиқотларга бевосита боғлиқ. Бу усул ҳуқуқбузар- ликларда, айниқса ўта оғир турларида жиноятчининг психо- логияси ва психопатияси намоѐн бўлиши ҳақидаги қоидага асосланган. Бу усул шундан иборатки, тезкор ва тергов материалларини ишлаш негизида тахмин қилинаѐтган жиноятчининг портрети тузилади, унда бу шахсга хос деб тахмин қилинаѐтган психо- логик, жисмоний ва ижтимоий хусусиятлар, жумладан психо- логик типи, унда психологик нормадан оғишлар бор-йўқлиги, жисмоний кўрсаткичлари, маълумот даражаси, маданиятлилик даражаси кабилар кўрсатилади. Бироқ, агар хорижий мамлакат- 42 лар тажрибасига суянадиган бўлсак, шахсий хислатларга эмас, балки кўпроқ унинг хулқидаги кўрсаткичларга эътибор қаратиш лозим, чунки уларни реал вақт давомида кузатиш мумкин. Тахмин қилинаѐтган жиноятчи шахсий хислатларини жиноят содир этилган жойда қолдирилган излар бўйича тавсифлаш эса ҳар ҳолда гипотеза хусусиятига эга. Download 1.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling