Одам ва ҳайвонлар физиологияси фанидан лаборатория ишлари


-расм. Жигарнинг тузилиши


Download 1.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/4
Sana24.09.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1686969
1   2   3   4
Bog'liq
1-lab. Ichki a’zolar topografiyasi

5-расм. Жигарнинг тузилиши. 
 
6-расм. Эркак кишининг сийдик-
таносил аппарати. Чап буйраги, 
уруғдон ва жинсий аъзоси 
кесилган. 
1 - ўнг буйраги; 2 - буйрак 
дарвозаси; 3 - буйрак артерияси; 4 - 
буйрак венаси; 5- чап буйраги; 6 - 
буйракнинг мағиз моддаси; 7- 
буйрак пирамидалари; 8 - буйрак 
жомчалари; 9 - сийлик йўли (чап); 
10 - сийдик пуфаги; 11 - уруғ 
чиқарувчи йўллар; 12 - эркак жинсий 
аъзонинг ғовак моддаси; 13 - эркак 
жинсий аъзонинг ғалвирак жисми; 
14 

эркак жинсий аъзонинг 
бошчаси; 
15 
-уруғдоннинг 
бўлаклари; 16 - уруғдон; 17 - 
уруғдоннинг ортиғи; 18 - эркак 
жинсий аъзонинг илдизи; 19 - 
бульбо-уретрал безлар; 20 - сийдик 
чиқариш найининг пардали қисми; 
21- предстата бези; 22 - уруғ 
пуфаги; 23 - уруғ чиқариш найининг 
ампуласи. 
 
 
 


вазиятида фасция билан тутиб турилади, унинг олдинги ва орқа иккита 
пластинкаси буйракни ёғ капсуласи билан ўралиб туради. 
Қовуқ - ўрта ҳисобда 750 см

сийдикни ўзига сиғдира оладиган ичи бўш 
тоқ аъзо бўлиб, кичик чаноқ бўшлиғининг олдинги қисмида туради. 
Қовуқнинг юқорига ва олдинга йўналган учи, ўрта қисми – танаси ва туби 
бўлади. Ана шу қисмидан сийдик чиқариш канали бошланади. Қовуқ 
деворининг қалинлиги 15 мм ни ташкил қилади, сийдик йиғила борган сайин 
у чўзилиб (2 мм гача) юпқалашиши мумкин. 
Ҳар бир буйракдан биттадан бўшлиғи 4-5 мл цилиндрсимон 
найчалардан ташкил топган сийдик йўли чиқади. Улар буйрак жомчасидан 
бошланади ва қориннинг орқа девори бўйлаб пастга, кичик чаноқ бўшлиғига 
тушади. Бу ердан қовуқнинг орқа девори орқали унинг тубида очилади. 
Меъдадан чап томонда чап қовурғалар остида талоқ жойлашган. У 
ўзининг қабариқ томони билан диафрагманинг пастки қисмига тақалиб 
туради. Талоқ дарвозаси унинг ботиқ томонида жойлашган ва меъданинг 
орқа юзасига қараган бўлади. 
Талоқ – қон яратувчи аъзо бўлиб, ранги қизғиш-зангори, унинг ҳажми 
ва оғирлиги қон билан тўлиқлигига ва функционал ҳолатига боғлиқ. 
Қорин бўшлиғи сероз парда (қорин пардаси) билан қопланган, у қорин 
бўшлиғидаги аъзоларни ўраб туради. Деворни қоплаб турган (париентал), 
ички (вицерал) қорин пардаси ва улар ўртасидаги қорин пардаси бўшлиғи 
фарқ қилинади. Қорин пардасининг қорин бўшлиғидаги аъзоларни маълум 
вазиятда тутиб турадиган бурмаларини қорин пардаси бойламлари деб 
аталади. Қориннинг орқа деворидан ичакка борадиган висцерал қорин 
пардасини ичактутгич дейилади. Ичак қовузлоқлари ичак тутқичга ёпишиб 
туради, унинг харакатчанлигига зиён етказмаган ҳолда муайян жойда тутиб 
турилади. 
Ички секреция безларини одам 
танасида 
жойлашиши 
7-расмда 
келтирилган.

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling