Одам ва ҳайвонлар физиологияси фанидан лаборатория ишлари


-расм. Юракни кўкрак қафасида жойлашиши


Download 1.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/4
Sana24.09.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1686969
1   2   3   4
Bog'liq
1-lab. Ichki a’zolar topografiyasi

1-расм. Юракни кўкрак қафасида жойлашиши. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
2 -расм.Ўпканинг кўкрак бўшлиғида жойлашиши. 


 
3-расм. Қорин бўшлиғи аъзолари 
 
4-расм. Ҳазм системасининг 
тузилиши 
 
1. 1 – оғиз бўшлиғи; 2 – қулоқ ости 
бези; 3 – тил; 4 – жағ ва тил 
ости безлари; 5 – қизилўнгач; 6 
– меъда; 7 – меъда ости бези; 8 
– меъда ости безининг найчаси; 
9 – оч ичак; 10 – пастга 
тушувчи чамбар ичак; 11 – s-
симон ичак; 12 – тўғри ичак; 13 
– чувалчангсимон ичак; 14 – 
кўричак; 15 – ёнбош ичак; 16 – 
юқорига кўтарилувчи чамбар 
ичак; 17 – кўндаланг чамбар 
ичак; 18 – ўн икки бармоқли 


ичак; 19 – умумий ўт йўли; 20 – ўт пуфаги; 21 – жигар. 
Қизилўнгачдан меъдага ўтадиган жойда иккинчи сфинктер – кардиал 
сфинктер бўлади. Бу сфинктерларнинг иши ўзаро боғланган. 
Диафрагмага жигар тегиб туради, унинг оғирлиги 1,5 кг гача бўлади. 
Унинг катта қисми ўнг қовурғалар остида бўлади, кичикроқ қисми эса қорин 
бўшлиғининг чап томонида туради. Жигарнинг қабариқ юзаси узунасига 
кетган ўроқсимон бойлам билан иккита тенг бўлмаган қисмларга: ўнг – катта 
ва чап – кичик бўлакларга бўлинади.
Тананинг ўрта юзасидан чапда жигарнинг кичикроқ қисми остида 
меъданинг катта қисми ва ўнгда – кичикроқ қисми жойлашган. Меъданинг 
шакли жуда ўзгарувчан (одамнинг тўлиқлик даражаси ва ёшига боғлиқ) 
бўлади. Меъданинг типик шакли ретортага ўхшайди. У деярли вертикал 
вазиятни эгаллаб туради ва қорин пардаси билан ўралган бўлади. Меъда 
гумбаз ва плорик қисмларга эга. Қабариқ чети катта эгрилик, ботиқ чети 
кичик эгрилик деб аталади. Меъданинг катта эгрилик қисмига тегиб 
турадиган қабариқ томони меъданинг фундал қисмини ташкил қилади. Катта 
эгрилик чапга йўналган бўлиб чамбаричак тутқичига ва чап диафрагма 
гумбазига тегиб туради. 
Кичик эгриликнинг юқори чап томонидан XI кўкрак умуртқаси сатҳида 
қизилўнгач меъдага очилади. Кичик эгриликнинг ўнг томони I бел умуртқаси 
сатҳида ингичка ичак билан чегараланиб турадиган пилорус билан 
тугалланади. Ингичка ичак ҳазм найининг энг узун қисми бўлиб, одамда 5 м 
гача етади. У ўникки бармоқ ичак, оч ичак ва ёнбош ичакларга бўлинади. 
Ўникки бармоқ ичак 25-30 смни ташкил қилади, ингичка ичакнинг тахминан 
бешдан икки қисми оч ичакка, бешдан уч қисми ёнбош ичакка тўғри келади. 
Ўникки бармоқ ичак юқори, пастга тушувчи ва пастки қисмларга 
бўлинади. Юқори қисми жигарнинг ўнг бўлаги остида ётади, пастга 
тушадиган қисми ўнг бўлакка тегиб туради ва ўт пуфаги олдида бўлади. 
Пастки қисми юқорига кўтарилган ва аорта билан пастки ковак вена яқинида 
жойлашган. Ўникки бармоқ ичак орқа қорин деворига ичак тутқич ёрдамида 
ёпишган ва олдинги томондан қорин пардаси билан қопланган. 
Ўн икки бармоқ ичакни букилиш жойида меъда ости бези жойлашган, 
унинг узунлиги 20 см ва эни 4 см. Бу безнинг чиқарув йўли умумий ўт йўли 
билан бирга ичак бўшлиғига очилади, ундан 2 см юқорида меъда ости 
безининг қўшимча йўли очилади. 
Оч ичак ўникки бармоқ ичакдан бошланиб, ёнбош ичаккача давом 
қилади. Улар ўртасида анатомик чегара йўқ. Оч ичак асосан қориннинг чап 
қисмида ётади, ёнбошичак қовузлоғи эса унинг ўнг ва чап қисмларини 
эгаллайди. Улар қориннинг орқа деворига ичак тутқичига ёпишиб туради ва 
чап томонда кўп сонли қовузлоқлар ҳосил қилади. Қорининг пастки ўнг 
қисмида ёнбошичак йўғон ичакнинг бошланғич қисмига очилди, бўш турган 
ҳолатда унинг диаметридан 2-3 баравар ошади. Йўғон ичакнинг умумий 
узунлиги 1,3 м ни ташкил этади. Йўғон ичак чувалчангсимон ўсимтаси 
бўлган кўричак, чамбар ичак ва тўғри ичакларга бўлинади. Чамбар ичак 


юқорига кўтариладиган, кўндаланг, пастга тушадиган ва сигмасимон 
қисмларга эга. 
Кўричак йўғон ичакнинг бошқа бўлимларига қараганда энг сербари 
(диаметри 7 см гача етади) ҳисобланади. Чувалчангсимон ўсимтанинг 
узунлиги ҳар хил (билинар-билинмас бўртмадан 20 см гача) бўлади. Асосан 8 
см гача бўлади ва овқат хазмида қатнашмайди. Ўсимтанинг бўшлиғи жуда 
тор, унда лимфоид ҳужайралар кўп йиғилганлиги сабабли ҳимоя 
функциясини бажаради. 
Чамбар ичакнинг юқорига кўтариладиган қисми тик ҳолатда жигаргача 
кўтарилади, бу ерда бурчак ҳосил қилиб, чамбар ичакнинг кўндаланг қисмига 
ўтади. У чап буйрак ва талоққача етиб чап букилма ҳосил қилади ва чамбар 
ичакнинг пастга тушадиган қисмига ўтади, қориннинг чап ёнбош сохаси 
бўйлаб пастга тушиб, бу ерда чамбар ичакнинг сигмасимон қисмига ўтади. 
Шаклига кўра у грекча S ҳарфига ўхшайди. Чап думғаза ёнбош брикмаси 
сатҳида сигмасимон ичак тўғри ичакка ўтади. 
Чамбар ичакнинг юқорига кўтариладиган ва пастга тушадиган 
қисмлари қорин бўшлиғининг орқа деворига қорин пардаси билан маҳкам 
ёпишган бўлади. Чамбар ичакнинг кўндаланг қисми ичактутқичларга 
бириккан ва олдинги томондан катта чарви билан ўралган. 
Сигмасимон ичакда ичактутқич бор ва у сурилиши мумкин. Тўғри ичак 
кичик чаноқ бўшлиғида ётади. Ичакнинг охирги қисмидаги кучли 
ривожланган доира шаклли мушаклар анал тешикнинг ички сфинктерини 
ҳосил қилади. Унинг атрофида кўндаланг-тарғил мушаклардан ташкил 
топган ташқи сфинктер бўлади. 
Жигарнинг пастки юзасида дарвоза қон томирлар, лимфатик томирлар 
ва асаб толалари кирадиган ва чиқадиган жой бўлади (5-расм). Жигар 
дарвозасидан шунингдек ўт суюқлигини ўт пуфакчасига олиб кетадиган
пуфак йўли чиқади. Пуфакча сиғими 60 мм
3
гача бўлган вақтинчалик ўт 
заҳиралари ҳисобланади. Бу ерда ўт қуюқлашади ва ичакда овқат ҳазми 
бошланиши билан пуфак йўли орқали умумий ўт йўлига ва ўн икки бармоқ 
ичакка тушади. 
Бел соҳасида, қорин пардасининг девор олди варағи орқасида, умуртқа 
поғонасининг ён томонларида буйраклар жойлашган (6-расм). Улар қизил-
қўнғир рангга эга бўлиб қорин бўшлиғининг орқа деворига ёпишиб туради. 
Буйракнинг вертикалига узунлиги 10-12 см ни, оғирлиги – 120 г ни ташкил 
қилади. Унинг ташқи чети қабариқ, ички томони ботиқ ва чуқур ўйма - 
буйрак синусини ҳосил қилади.
Ўймада буйрак артерияси, венаси ва сийдик йўли ўтадиган буйрак 
дарвозаси жойлашган. Буйраклар юпқа зич фиброз капсула билан ўралиб, ёғ 
қатлами билан қопланган (ёғ капсуласи) бўлади. Одамларда ўнг буйрак чап 
буйракдан 2-3 см пастроқда туради. Буйрак жигарга, чамбар ичакнинг 
кўндаланг қисмига ва ўн икки бармоқ ичакка тегиб туради. Чап буйрак 
меъда, меъда ости бези, оч ичак ва талоққа ёндошиб туради. Ҳар қайси 
буйракнинг юқори қисмига буйрак усти бези тақалиб туради. Буйрак ўз 



Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling