Одам ва ҳайвонлар физиологияси фанидан
лаборатория машғулоти
№1
Мавзу: Кўкрак ва қорин бўшлиғи аъзолари топографияси
Ишнинг мақсади:
Одам ва ҳайвонларнинг кўкрак ва қорин бўшлиғидаги аъзолар
топографиясини ўрганиш.
Ишнинг режаси:
1. Кўкрак бўшлиғида жойлашган аъзоларнинг расмини чизиш.
2. Қорин бўшлиғида жойлашган аъзоларнинг расмини чизиш.
Керакли жиҳозлар: Одам ва ҳайвонларнинг кўкрак ва қорин бўшлиғи
аъзоларига оид схемалар, муляжлар, намуналар ва жадваллар.
Вазифа.
Ишнинг назарий асослари
Кўкрак қафасининг шакли эллипс асосли, учи кесик конусга ўхшайди.
У 12 жуфт қобирғалардан тузилган бўлиб, олдидан тўш суягига, орқа
томондан кўкрак умуртқа поғонасига ёпишган. Қовурғааро бўшлиқда
қовурғааро мушаклар жойлашган. Кўкрак қафасининг юқори бўйин қисмида
кекирдак, қизилўнгач, қон ва
лимфа томирлари, асаб толалари,
мушаклар
жойлашган.
Тўш суяги орқасида, ўпкалар оралиғида юрак жойлашган (1-расм).
Унинг шакли конусга ўхшаш, унинг асоси ва учи фарқланади. Одамнинг
юраги узунасига 12-13 см, эни – 9,0-9,5 см ва диаметри – 8,0-8,5 см бўлади.
Юракнинг ўнг ва чап томонида ўпкалар жойлашган (2-расм). Чап ўпка
ўнг ўпкадан кичикроқ. Ҳар бир ўпканинг учи юқорига қараган бўлиб ташқи,
ички ва қуйи юзаси фарқланади. Ўпкаларнинг ички юзаси оралиғи юрак
билан банд. Ўпкаларга бронхлар, қон билан таъминловчи аорта тармоғи,
бронх
артериялари, кичик қон айланиш доираси томирлари – ўпка
артериялари киради.
Кўкрак бўшлиғи сероз қобиқ – париентал парда билан ўралган. Ўпка
дарвозасида париентал парда ўпка юзасига ўтади ва висцерал пардани ҳосил
қилади.
Қорин ва кўкрак бўшлиғи диафрагма билан бўлинган. У гумбазсимон
шаклга эга ва гумбаз четида жойлашган
мушак толаларини да гумбаз
чўққисини эгаллаб турган пай марказидан ташкил топган.
Диафрагманинг мушак тўқимаси орқали қорин бўшлиғига қизилўнгач,
аорта, лимфатик йўл, асаб ўзанлари ўтади. Пастки кавак вена диафрагманинг
пай қисми орқали ўтади. Нафас ҳаракатларида диафрагма мушаклари
қисқаради ва пастки кавак венанинг юпқа деворларини чўзади ва қон кўкрак
бўшлиғида босим камайиши ҳисобига юқорига - юрак томон сурилади.
Қизилўнгач диафрагма орқали ўтадиган жойда диафрагма сфинктери –