Одамлар ички секреция безларига қуйидагилар киради


Жинсий безларнинг эндокрин қисми


Download 1.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/13
Sana06.04.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1330841
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
одам анатомияси Гулрух

Жинсий безларнинг эндокрин қисми
Жинсий безларга уру ғдон ва тухумдонлар кириб, улар жинсий
хужайралар билан биргаликда жинсий фаолиятни бошқариб туришда
раҳномалик қиладиган жинсий гормонлар ишлаб, қонга чиқариб
берадилар. Жинсий гормонлар жинсий а ъзолар функциясининг ҳамма
томонларига, жумладан, организм умумий ҳолатига, иккиламчи жинсий
белгиларнинг пайдо бўлишига ва бошқа қатор жараёнларга та ъс ир
кўрсатади. Уру ғдонларда эркаклик тухумдонларда эса аёллар жинсий
гормонлари ишлаб берилади. Эркаклик жинсий гормонлари андрогенларга
тестостерон, андестрон, изоандестрон ва бошқалар киради. Бу гормонлар
ичида энг фаоли тестостерон ҳисобланади. Бу гормонни уру ғдонда
учрайдиган Лейдиг хужайралари ишлаб беради.


Организмда эркаклик жинсий гормонларининг таъсир қилиш
фаолиятини кастрация, яъни бичилган ҳайвонларда кузатиш
мумкин. Эркак ҳайвонлар бичилганида, сперма ҳосил қилиш
хусусияти йўқолади ва хулқ – атворида ҳам бир қанча
ўзгаришлар кузатилади. Бундай ҳайвонлар тинч юриш,
семиришга мойил бўлиб, иккиламчи жинсий белгилари ҳам
регенерацияга учраб йўқолиб кетади. Агар унга бошқа ҳайвон
уруғдони кўчириб ўтказилса, унда яна эркаклик хусусиятлари
ва жинсий рефлекслари пайдо бўла бошлайди. Лекин кўчириб
ўтказилган уруғдон сўрилиб кетганидан сўнг улар яна йўқолиб
кетади.


Аёллар
тухумдонларидаги
фолликулларнинг
хужайраларида
эстерогенлар,
яън и
аёллар
жинсий
гормонлари
синтезланади.
Эстерогенлар синтезланиб, фолликул суюқлигида сақланиб туради. Бу
гормон аёлларга хос хусусиятлар беради. Жинсий циклга, иккиламчи
жинсий белгиларга, бачадон, қин шиллиқ пардаларининг ўсишига, сут
безларининг
етилишига,
оқсиллар,
анорганик
моддалар,
калий
алмашинувига
та ъс ир
кўрсатади,
капилляр
томирлар
девори
ўтказувчанлигини оширади, олий нерв тизимига ўз таъсирини кўрсатади.
Аёлларда бу гормонлардан ташқари сариқ танача – прогестерон ишлаб
берилади. Прогестерон гипофизда гонадотропин гормонлар ҳосил
бўлишига ва фолликулларнинг етилишига тўсқинлик қилади ва шу тариқа
ҳомиланинг нормал кечиши, сут безларининг яхши етилиши ва ишлашига
шароит яратади.


Ма ълум бўлишича, организм нормал ҳолатида ҳам уру ғдонларда бир оз
миқдорда бўлса ҳам аёллар гормони, тухумдонларда эса, эркаклар
гормони ишлаб чикилиши исботланган. Жинсий гормонларнинг ишлаб
берилиши марказий нерв тизими ёрдамида бошқарилади. Бунда гипофиз
ҳам ўз гормонлари билан таъсир қилиб туради.
Жинсий аномалиялар ҳам учрайди. Айрим ҳолларда битта организмда
эркакларга ва аёлларга хос (уру ғдон ва тухумдон) аъз олар учраши
мумкин. Бундай ҳолга гермафродитизм дейилади. Лекин иккаласи баравар
ривожланмай, биттасининг ривожи иккинчисидан устунроқ бўлади,
Жинсий безлар туғилишдан бошлаб ривожланмай қолса, бунга
евнухоидизм деб аталади. Учинчи хили – организм жинсий тизими
ривожланмай қолиб, катта бўлганида ёшлик белтилари қолиши мумкин.
Бунга инфантилизм деб аталади.



Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling