Одамлар ички секреция безларига қуйидагилар киради


Download 1.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/13
Sana06.04.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1330841
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
одам анатомияси Гулрух

Минералокартикоид
гормонлари
коптокчали
зона
хужайралари томонидан ишлаб берилади. Бу гормонлар аввало
қондаги натрий ва калий миқдорининг меъёрини тутиб туради.
Бундан
ташқари,
буйрак
каналчаларида
натрий
хлор
реабсорбциясини
кучайтириб,
калий
реабсорбциясини
сусайтиради.
Натижада
қон,
лимфа
ва
тўқима
оралиқ
суюқликларида ош тузининг миқдори кўпайиб, калий камаяди.
Шундай қилиб, осмотик босим бир меъёрда бошқарилиб туради.
Организмда сув керакли миқдорда йиғилиб туради.
Минералокартикоидларга альдостерон гормони киради.


Гл ю кокартикоидл ар тутамли зона хужайралари томонидан ишлаб
берилади. Булар организмда карбон сувлар алмашинувини, фосфорланиш
жараёнларини бошқаради, я ъни оқсилларни углеводларга айланишини
тезлаштиради.
Натижада
жигарда
оксидланиш
ва
дезаминланиш
реакциялари кучаяди. Оқибатда қонда қанд, жигар ва мускулларда
гликоген миқдори кўпаяди. Бу гормонлар углеводларни ёғга айлантнриш
жараёнига ҳам тўсқинлик қилади.
Бу гормоннинг етишмаслиги натижасида карбонсув алмашинуви
жараёнлари бўзилиб, гипогликемия ва жигарда гликоген миқдорининг
камайиши,
буйраклар
функциясининг
камайиши,
пигмент
алмашинувининг ишдан чиқиши ва организмда азот чиқиндиларининг
йи ғилиб қолиш хрдисаси юз беради. Улар кўп миқдорда организмга
юборилса, мускул ва бириктирувчи тузилма оқсиллари кескин камайиб
кетади.


Андроген ва эстероген гормонлари тўрсимон зона хужайралари
томонидан
ишлаб
берилади.
Улар
таъс ири
жинсий
гормонлар
функциясига ўхшайди. Маъл ум бўлишича, андроген гормони жинсий
аьзолар ва иккиламчи жинсий белгиларга таъс ир кўрсатиши билан бирга,
оқсил синтозини тезлаштиради. Скелет мускулларини рпвожлантириб,
бўйни ўстиради. Буйрак усти бези гиперплазияга ёки рак касалига учраса,
бу гормоннинг миқдори қонда кўпайиб кетиши аёлларда, айниқса,
иккиламчи жинсий белгиларни юзага келтиради. Аёллар гавдаси
эркакларникига ўхшаб катталашади, мўйлов ва соқол чиқа бошлайдн.
Бундан ҳолатта адроно – генитал синдроми номи берилган. Эстроген
гормони ҳам қонда кўпайиб кетса, жинсий фаолиятининг бузилишига
олиб қилади. Ёш қизларда вояга етиш жараёнлари ўз вақтидан илгари
кузатилади.



Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling