Одамлар ички секреция безларига қуйидагилар киради


Download 1.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/13
Sana06.04.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1330841
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
одам анатомияси Гулрух

Қалқонсимон без
Қалқонсимон
без
(glandulu
thyreoidea)
ҳиқилдоқнинг
шу
номли
тоғайи
олдида
жойлашади. Без пастдан узуксимон тоғай ва
кекирдакнинг 3 – 4 тоғай халқаларини олдидан ва
ён томонларидан қалқон шаклида қоплаб туради.
Қалқонсимон без оғирлиги катта ёшдаги
одамларда 30 – 50 гр ни ташкил этади. Бўқоқ
касали бўйича эндемик ҳисобланган воҳаларда
яшовчилар
учун
нормал
ҳажми
кўпроқ
ҳисобланади. Без ўнг ва чап бўлакларидан ҳамда
уларни туташтириб турувчи оралиқ қисмидан
ташкил топган. Кўпчилик одамларда (60 – 70 %)
без бўйин қисмидан юқорига қараб ўсиб чиққан
ўсиғи кузатилади, бунга унинг пирамида қисми
дейилади.


Қалқонсимон без тироксин гормонини ишлаб чиқаради.
Тироксиннинг 65% дан кўпроғи йод моддасидан иборат.
Бу гормон организмда моддалар алмашинуви жараёни
нормал ўтишида муҳим рол ўйнайди. У юрак ишининг
гуморал йўл билан бошқарилишида иштирок этади.
Тироксин болаларнинг ўсиши ва ривожланишида, нерв
системаси функсиясининг нормал такомиллашувида катта
аҳамиятга
эга.
Қалқонсимон
без
гормонлари
организмнинг ўсишида, ривожланишида унда оқсиллар,
углеводлар, ёғлар, карбон сувлар ва тузлар алмашинувида
катта
аҳамиятга
эга.
Без
гормонлари
энергия
алмашинувига, нерв тизими, юрак ва жинсий безлар
фаолиятига ўз таъсирини кўрсатади.


Қалқонсимон безда ҳосил бўладиган тироксин,
трийодтиронин
ва
бошқа
йодли
бирикмалар
оксидланиш жараёнини жадаллашитириб, оқсиллар
алмашинувини тезлаштиради. Айниқса хужайралар
митохондрияларида
оксидланиш
жараёнини
жадаллаштириб, энергия алмашинувини кучайтиради.
Тиреотоксикоз
қалқонсимон
без
функсиясининг
ошиши,
тироксин
гормони
нормадан
кўп
синтезланиши
натижасида
содир
бўладиган
касалликдир. Уни аниқлаган олимнинг номи билан
Базедов касаллиги деб ҳам юритилади. Бу касалликда
қалқонсимон безнинг ҳажми катталашиб, баъзан
бўйиннинг олдинги соҳаси бўртиб чиқади. Беморда
кўзнинг чақчайиши, кўп терлаш, асабийлашиш,
уйқусизлик, озиш, юрак ўйнаш ҳолатлари содир
бўлади
8 ёшли ўғит болада 
тиреотоксикол (Базедов) 
касаллигининг кўриниши; 
кўзлари чақчайган, қалқонсимон 
безли катталашган, ўзи озғин


Касаллик
ўз
вақтида
даволанмаса,
бемор
асабийлашади,
жуда
озиб
кетади.
Касалликнинг
оғир
турида бемор жарроҳлик йўли
билан даволанади (қалқонсимон
безнинг
бир
қисми
олиб
ташланади. Қизлар балоғатга
етиши даврида (12-15 ёшда)
қалқонсимон
безнинг
функсияси маълум даражада
кучаяди.


Шунинг учун уларда тиреотоксикоз ҳолатининг енгил кўринишлари юзага келиши мумкин, яъни тез жаҳл чиқиши, 
уйқунинг бузилиши, иштаҳанинг пасайиши, терлаш, айниқса, қўл кафтининг кўп терлаши ва ҳоказо. Бундай 
вақтда кўпроқ очиқ ҳавода сайр қилиш, ақлий мчанатни камайтириш тавсия этилади, бу ҳолат дорисиз аста-секин 
ўтиб кетади


Қалқонсимон безининг асосий гормонлари таркибига
йод тутувчи тироксин ва трийодтиронин гормонлари
киради. Қалқонсимон без тиреод хужайралари қондаги
йод моддасини йиғиб олиш хусусиятига эга. Без
таркибидаги йод бутун организмдаги йоднинг 36 % ини
ташкил
этади.
Қалқонсимон
без
гормонлари
организмнинг ўсишида, ривожланишида унда оқсиллар,
углеводлар, ёғлар, карбон сувлар ва тузлар алмашинувида
катта
аҳамиятга
эга.
Без
гормонлари
энергия
алмашинувига, нерв тизими, юрак ва жинсий безлар
фаолиятига ўз таъсирини кўрсатади. Қалқонсимон безда
ҳосил бўладиган тироксин, трийодтиронин ва бошқа
йодли
бирикмалар
оксидланиш
жараёнини
жадаллашитириб,
оқсиллар
алмашинувини
тезлаштиради. Айниқса хужайралар митохондрияларида
оксидланиш
жараёнини
жадаллаштириб,
энергия
алмашинувини кучайтиради.


Без гипофункция ҳолатида қонда гормонлар миқдори камаяди, асосий модда
алмашинуви сусаяди, организмда ортиқча сув, туз йиғилиб қолади. Оқибатда тери
остида шишлар пайдо бўлади. Организмда кальций моддаси камаяди, жинсий фаолият
пасаяди. Ёшларда ўсиш ва ривожланиш жараёни кескин пасаяди. Натижада гипотириоз
касаллигининг пайдо бўлишига сабаб бўлади. Бундай ҳолатларда бўй ўсмайди,
балоғатга етиш тўхтайди, одамда ақл битмайди. Бундай касаллик микседерма деб
аталади. Микс – шиллиқ модда, дерма – тери, яъни тери остида кўплаб сув йиғилиши
натижасида тери ости шиши пайдо бўлади. Организмда йод камчиллиги пайтида бўқоқ
касаллиги авж олади. Бундай ҳолатларда тўқиманинг йод ишлаб бериш жараёни пасайиб
кетганлига туфайли без гипертрофияга учрайди, яъни катталашади.


Бундай ҳолатларда тўғри диагноз қўйиш, яъни касални ўз вақтида тўғри аниқлаб
олиб, касални керакли дорилар билан даваласа, касал бутинлай соғайиб кетиши
мумкин. Етарли гормонлар аста - секин юборилганда оқсиллар, ёғлар ва углеводлар тез
парчаланиб кўплаб сарфланади. Натижада сийдикда нитрат кислотаси мочевина
шаклида
чиқади.
Қалқонсимон
без
гормонларидан
тироксин
юборилганида,
организмдаги ёғ деполаридаги ёғлар миқдори камайиши тезлашади, қонда қанд
миқдори бироз кўпаяди. Диурез, яъни суюқ модданинг чиқиши камаяди. Натижада
организм вазни камайиб, оза бошлайди. Касалликни гормонлар билан даволашда
ниҳоятда эҳтиёт бўлишнинг асосий сабаби гормонларнинг кам миқдори ҳам бошқа
аъзоларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.



Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling