Одамлар ички секреция безларига қуйидагилар киради
Download 1.92 Mb. Pdf ko'rish
|
одам анатомияси Гулрух
- Bu sahifa navigatsiya:
- Вазопрессин
Гипофизнинг
орқа бўлаги нейрогормонлар вақтинча аккумуляция қилинадиган аъзо ҳисобланади. Орқа бўлаги нейрогипофиз, гипофиз – гипоталамус тракти таркибидаги (супраоптик ва паравентикуляр нейросекрет хужайралар) аксонларнинг сўнгги (терминал) тармоқлари тугайдитан тузилма ҳисобланиб, нейроглия ва қон томирларидан ташкил топган. Гормонлар кўрсатилган гипоталамус ядроларида хосил бўлиб, супраоптик гипофизар тракт орқали гипофизга чиқарилади. Гипофизнинг орқа бўлимида вазопрессин ва окситоцин гормонлари топилган. Вазопрессин буйрак ва мия артерияларидан ташқари, бошқа ҳамма томирларни торайтариб, қон босимини оширади. Одамларда у антидиуретик таъсирини камайтиради. Окситоцин силлиқ мускулларни қисқартиради. Адабиётларда ёзилишича, антидиуретик гормони етишмаслиги натижасида қандсиз диабет касали келиб чиқади. Бу касаллик пайтида ҳайвонлар одатдагига қараганда кўп миқдорда сув ичади. Айрим муаллифларнинг фикрича вазапрессин ва антиуретин гормонларини турли функцияларни бажарувчи битта гормон деб ҳисобласа бўлади. Бу гормонлар сунъий йўл билан синтез қилиб олинган. Эпифиз Эпифиз (epiphysis) бош мия тўрт дўмбоқчасининг юқори дўмбоқчалари орасида жойлашган эндокрин функциясига эга бўлган кичик нерв тузилма. Оёқчаси билан учинчи мия қоринчасига туташади. Умуртқали ҳайвонларнинг барчасида кузатилган, лекин балиқларда, амфибия ва рептилияларда кам, сут эмизувчиларда ҳамда одамларда яхши ривожланган. Эпифиз таркибида икки хил хужайра тафовут қалинади: 1) паренхима хужайраси – пиноалоцитлар; 2 ) глвал хужайралари. Ҳозирги вақтда маълум бўлишича, безда сератонин ҳосил бўлиб, у эпифизнинг ўзида мелатонинга айланади. serotonin melatonin Артерияларни торайтириб, медиатор вазифасини бажаради, ичак перисталтикасини тезлаштиради. Вазопрессин гармони чиқаришини оширади, импулсни ўтишида фатнашади . Жинсий без таррақиёти учун физиологик тормоз фазифасини бажаради. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling