Одамлар ички секреция безларига қуйидагилар киради


Download 1.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/13
Sana06.04.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1330841
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
одам анатомияси Гулрух

Меъда ости бези. Бу без меъданинг пастки ва орқа соҳасида биринчи бел умуртқаси
рўпарасида жойлашган бўлиб, узунлиги 16 ¬ 20 см, массаси 70-80 г. Меъда ости бези
аралаш без бўлиб, тўқимасининг 98-99% и ташқи секретсия функсиясини бажариб,
овқат ҳазм қилишда иштирок этувчи ферментларни ишлаб чиқаради. Без тўқимасининг
1-2% и, яъни Лангерганс оролчаси деб аталувчи қисми ички секретсия функсиясини
бажаради. Безнинг Лангерганс оролчасида глюкагон, инсулин, гастрин гормонлари
ишлаб чиқарилади.


Глюкагон гормони жигар ва мускулларда заҳира ҳолда тўпланган гликоген
моддасини парчалаб, глюкозага айлантиради ва у қонга ўтиб мия, юрак ҳамда бошқа
органларнинг ҳужайраларига озиқ модда сифатида ўзлаштирилади. Меъда ости
безининг инсулин ишлаб чиқариш функсияси алоҳида аҳамиятга эга, чунки безнинг бу
функсиясининг бузилиши аҳоли орасида кўп тарқалган қандли диабет касаллиги келиб
чиқишига сабаб бўлади. Бу сурункали касаллик бўлиб, узоқ йиллар, аксарият ҳолларда
умр бўйи давом этади


Бу касалликда меъда ости безининг инсулин ишлаб чиқариш функсияси бузилиши
туфайли, организмга керакли бўлган инсулин гормони бездан қонга ўтмай қолади.
Бунинг оқибатида организмда углеводлар алмашинуви бузилади, яъни овқат билан
истеъмол қилинган углеводларнинг парчаланишидан ҳосил бўлган қанд (глюкоза)
инсулин таъсирида гликогенга айланмай, унинг қондаги миқдори ортиб кетади. Соғлом
одам қонида қанднинг нормал миқдори 80-120 мг % бўлади, қандли диабет касаллигида
эса унинг миқдори 150-250 мг % га кўтарилиб, ундан ҳам ортиб кетиши мумкин


Якка жойлашган гормон ҳосил қилувчи хужайралар
Адабиётлардан маълум бўлишича, организмда учрайдиган бундай хужайралар
мажмуаси икки гуруҳга бўлинади. Биринчи гуруҳга якка жойлашган нейроэндокрин
хужайралар кириб, гормон нейроаминларни синтез қилади. Бу гуруҳнинг
нейроэндокрин хужайралари бош мияда ва бошқа аъзоларда учрайди. Буларга
қалқонсимон безнинг парафлликуляр хужайралари, буйрак усти бези мия
моддасининг хромофин хужайралари ҳамда ҳазм тизими шиллиқ қаватида
учрайдиган эндокрин хужайралар киради. Буларга хос хусусиятлардан биттаси бу
хужайраларнинг фаолиятига гипофиз гормонлари таъсир қилмайди. Нейроэндокрин
хужайралар фаолияти симпатик ва парасимпатик нервлар орқали ҳам бошқарилади.
Иккинчи гypyҳга бошқа тўқималардан якка ёки гуруҳлар ҳосил қилиб
такомиллашган гормон ишлаб берувчи хужайралар киради. Бу хужайраларга
уруғдоннинг тестостерон гормонини ишлаб берувчи, тухумдоннинг эстероген ва
прогестерон ҳосил қилувчи гормонлари киради. Булар стероид гормонлар ҳосил
қилиб, адено – гипофизнинг гонадотропин – гормонлари таъсирида бошқарилади,
улар нейроаминлар ҳосил қилмайдилар.



Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling