Одамлар ички секреция безларига қуйидагилар киради
Меъда ости безининг эндокрин қисми
Download 1.92 Mb. Pdf ko'rish
|
одам анатомияси Гулрух
Меъда ости безининг эндокрин қисми.
Ма ълумки, меъд а ости бези экзокрин ва эндокрин қисмларидан ташкил топган. Экзокрин қисми овқат ҳазм қилиш тизимида батафсил ёзиб ўрганилган. Эндокрин қисми лангерганс оролчаларини ташкил келувчи хужайра гуруҳларидан ташкил топган. Оролчаларнинг сони 1–2 млн., диаметри эса ўртача 100–300 мкм. га тенг. Таркибини бир неча хил хужайралар ташкил этади. Уларнинг ичида энг кўп учрайдиган бета хужайралари 60–80 % ни ташкил этиб, асосан инсулин гормонини ишлаб беради. Иккинчиси альфа хужайралари бўлиб, улар 10–30 % ни ташкил этади, глюкоген гормонини синтез қилади. Учинчиси хужайра дейилиб, гипофизнинг ўсиш гормони чиқишига тўсқинлик қилади, шу билан бирга инсулин ва глюкоген чиқишини секинлаштиради. Инсулин (лот. insula – оролча) гормони жигарда глюкозадан гликоген синтезланишини тезлаштиради ва парчаланишига тўсқинлик қилади, периферик қонда қандни камайишига олиб қилади. Хужайралар томонидан глюкозанинг ўтказувчанлик хусусиятини оширади. Инсулин чиқиши билан қондаги қанд миқдори ўртасида ўзаро алоқа мавжуд. Қонда қанд кўпайса, инсулин кўп ишлаб берилади ёки тескари жараён бўлиши мумкин. Қонда қанд камайиб кетса, унга гипоглекемия дейилади. Бунда организм карахт (организм учун хавфли жараён) ҳолатига тушиб қолиши мумкин. Масалан, қон томирига катта миқдорда инсулин юборилса, Бундай ҳолат содир бўлади. Агар тезда қонга глюкоза юборилса, карахтининг олдини олиш мумкин. Инсулин етишмаганида эса, қандли диабет касали келиб чиқади. Бунда қонда қанд миқдори кўпайиб кетади. Пўслоқ қаватининг гормонлари-кортикоидлар оргнаизмнинг бир қанча функцияларига мураккаб ва хилма-хил таъсир кўрсатади: • қондаги Na ва К ионлари нисбатини бошқаради, бу асаб тизими скелет мушак юрак ва бошқа а ъзоларнинг нормал фаолияти учун зарурдир: • оқсил моддалар алмашинувининг ба ъзи заҳарли маҳсулотларини нейтраллайди: • ичакда глюкоза сўрилиши ва жигар ҳамда мушакларда гликоген синтез бўлиши жараёнларига таъсир этади. • сут, туз алмашинувининг бошқарилишида иштирок этади, қонда кортикоидлар етишмаса, мушак иши вақтида тез парчалади. • Буйрак усти безининг пўстлоқ моддаси. Taшқи коптокчали Ўрта дастали Ички тўр қават Download 1.92 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling