Одамлар ички секреция безларига қуйидагилар киради
Download 1.92 Mb. Pdf ko'rish
|
одам анатомияси Гулрух
- Bu sahifa navigatsiya:
- Одамлар ички секреция безларига қуйидагилар киради
Одамлар ички секреция безларига қуйидагилар киради: гипоталамуснинг нейросекретор ядролари, гипофиз, эпифиз, қалқонсимон без, қалқонсимон без олди бези, меъда ости безининг эндокрин қисман буйрак усти безлари жинсий безлар (уруғдон, тухумдон). Ҳозирги вақтда йўлдош, буйрак ҳазм тизими эндокрин қисмлари ҳар томонлама ўрганилган. Булардан ташқари эндокрин хужайра гуруҳлари нафас олиш тизимида ва бошқа аъзоларда ҳам топилган. Эндокрин безлар соф эндокрин ва аралаш безларга бўлинади. Соф эндокрин безларга гипофиз, эпифиз, қалқонсимон без, қалқонсимон олди бези ва буйрак усти безлари кирса, аралаш безларга меъда ости бези, тухумдон ва уруғдон безлари киради. Эндокрин безларнинг барчаси (1 – расм) функционал жиҳатдан бир – бири билан алоқадор. 1 – расм. Одам танасида эндокрин безларнинг жойлашиши. 1 – гипофиз ва эпифиз; 2 – қалқонсимон без; 3 – қалқонсимон без олди бези; 4 – буйрак усти безлари; 5 – панкреатик оролчалар (Лангерганс оролчалари); 6 – тухумдон; 7 – уруғдон Уларнинг фаолияти нерв тизими билан ҳам бевосита алоқадор амалга ошади. Эндокрин безлари – нерв тизимининг энг яқин ҳамкори сифатида организмдаги барча жараёнларнинг бошқарилишида иштирок этгани билан ўзининг фаолияти ҳам нейрогуморал равишда бошқарилади ва организмнинг узлуксиз ўзгариб турган эҳтиёжига мослашиб боради. Гипофиз (hypophysis) калла суягини турк эгари соҳасида, мия асосидаги воронкасимон оёқчада осилиб турадиган ички секреция бези, устки томондан бириктирувчи тўқимадан иборат капсула билан ўралган. Гипофиз олдинги, ўрта ва орқа бўлакчаларга бўлинади. Тахминан 70 % олдинги бўлакдан, 20 % орқа ва 10 % ўрта бўлагини ташкил этади. Гипофизнинг олдинги бўлаги дўмбоқ қисми ва оралиқ бўлаги без эпителийсидан ташкил топган, уларга биргаликда эндогипофиз номи берилган. Орқа бўлаги мия оёқчасига туташиб, нерв хужайраларидан ташкил топган бўлиб, уларга нейрогипофиз номи берилган. Гипофиз турли без хужайраларидан ташкил топган, улар организмнинг ҳолати ва бошқа кўпгина факторлар таъсирида уоғириб туради. Гипофизнинг олди бўлагида уч хил хужайралар тафовут қалинади. Уларда ацидофил хужайралар 4 – 10 % ни, базофил хужайралар 30 – 35 % ни, хромофил (бош) хужайралар 60 % ни ташкил этади. Олдинги иккитаси (ацидофил ва базофил) бўёқларда яхши бўялгани учун хромофил номини олган. Хромофил хужайралардан ацидофил ва базофил хужайралар ҳосил бўлади. Сут эмизувчилар гипофизнинг олдинга бўлагида 6 хил гормон ишлаб чиқарилади. Буларга: ўсиш гормони (соматотропин), адренокортикотроп гармони (АКТГ) пролактин (лакготроиин, лактотроп гормони ЛТТ) оқсил бўлса, фолликулни стимулловчи гормон (ФСГ), лютинловчи гормон (ТТГ), тиреотропин) глюкопротеиндир. Соматотропин гормон (СТГ) болалар ва ўсмирламинг ўсишини, ривожланишини, организмда оқсиллар синтезланишини бошқаради. Баъзи сабабларга кўра болалар ва ўсмирларда бу гормон кўп ишлаб чиқарилса, бўй нормадан ортиқ ўсиб кетади. Бу ҳолатга гигантизм, бундай одам эса гигант деб аталади. Агар бу гормон камроқ ишлаб чиқарилса, бўй ўсиши секинлашади, бундай ҳолга нанизм дейилади. Бундай бўйи паст одам гипофизар пакана дейилади. Уларнинг бўйи паст бўлса ҳам ақлий фаолияти нормал бўлади. Бундай бўйи паст одам гипофизар пакана дейилади. Уларнинг бўйи паст бўлса ҳам ақлий фаолияти нормал бўлади. Бўй ўсиши тўхтаган катта одамларда соматотроп гормони кўп ишлаб чиқарилса, акромегалия касаллиги содир бўлади. Бунда одамнинг бурни, лаби, ияги, тили, қўл ва оёқ панжаларининг ҳажми катталашади. Download 1.92 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling