Одамлар ички секреция безларига қуйидагилар киради


Download 1.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/13
Sana06.04.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1330841
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
одам анатомияси Гулрух

Безнинг гиперфункцияси
• Қалқонсимон безнинг гиперфунктсиясида Базедов
касаллиги пайдо
бўлади, бу касалликнинг муҳим белгиси моддалар алмашинувининг
ортишидир (50 % гача ва ундан ортиқ), бунинг натижасида одам вазнини
кўп йўқотади. Бунда асаб қўз ғалувчанлигининг ҳаддан ташқари бўлиши,
пулснинг тезлашиши, кўз соққасининг чиқиб кетиши кузатилади.


Тиреокалцийтонин парафолликул хужайраларининг иккинчи тури
бўлиб, К–хужайралар (С–хужайралар) номи билан юритилади ва шу номли
гормонни ишлаб беради. Тиреокальцийтонин кальций алмашиниш
жараёнида иштирок этади, қонда кальций миқдорини камайтиради ва
қалқонсимон без олди бези гормонининг онтогонисти ҳисобланади. Шу
гормон фолликуллар ичига ўтмайди, шунинг учун уларнинг ичидаги
коллоид суюқлиги таркибида учрамайди. Бу гормон 32 та аминокислотадан
ташкил
топган
полипептид
бўлиб,
таркибидаги
аминокислоталар
жойлашиш
тартиби
турли
сут
эмизувчиларда
ҳар
хил
бўлади.
Тиреокальцийтонин қонда кальций ва фосфор миқдорини камайтиради.
Суяклардан қонга кальций моддасининг чиқишига тўсқинлик қилиб,
сийдик билан чиқишига сабабчи бўлади. Қонда кальций миқдорини бир
ме ъё рда сақлаш вазифасини бажаради. Ҳамма қалқонсимон без олди бези
олиб ташланса ҳам қонда кальций миқдорини бир меъё рда сақлаб қолиш
хусусиятига эга.


Қалқонсимон без олди бези
Қалқонсимон без олди бези (glandula parathyroidea)
майда безчалар бўлиб, уларнинг ҳар бирининг вазни
0,5 г. га тенг. Одатда қалқонсимон безнинг ҳар битта
ён бўлагининг орқа юзасида иккитадан жойлашади,
Айрим ҳолатларда шу без тўқимаси билан бевосита
туташган бўлади. Паратироид безларнинг ҳаммаси
олиб ташланса, 2 – 3 сутка ўтганидан сўнг
ҳайвонларнинг иштаҳаси йўқолиб, жуда қийинчилик
билан
юрадиган,
бош
ва
танасининг
айрим
мускуллари тинмай титраб турадиган бўлиб қолади.
Бу титроқ вақт ўтиши билан тобора кучая боради ва
кейинчалик ҳайвон танасининг бошдан оёғига
тарқилиб, бўғин танаси бўйлаб гавда талвасасига
(титро ғига) айланади, бу борган сари кучаяверади ва
охири ҳайвон ҳалок бўлади.


Паратгормон оқсил модда бўлиб, организмда кальций ва фосфор алмашинувини
бошқаришда иштирок этади. Бу гормон етишмаганида қонда кальций камаяди. Одатда
организмда паратгормонлар суяк тўқимасида керакли миқдордаги кальцийнинг қонга
чиқиб туришини ва шу тариқа қондаги кальций миқдорини етарли даражада бўлишини
таъминлайди. Шу билан бирга паратгормон ичаклардан кальцийни қонга сўрилишини,
буйрак нефронларида кальций реабсорбциясини кучайтиради, суякларда остеокласт
хужайралариинг кўпайишини таъминлайди. Натижада қонда кальций миқдори бир
меъёрда сақланиб туради. Паратгормон ҳайвонга ичирилганида унинг кўпчилиги меъда
ва ичак ширалари таъсирида ўз кучини йўқотади. Шунинг учун керакли вақтда гормон
вена томирига юборилгани маъқул. Паратгормон организмда кўпайиб кетса ҳам салбий
таъсир кузатилади. Бунда мушакларнинг иш қобилияти пасаяди, тез чарчайди.



Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling