Одамлар ички секреция безларига қуйидагилар киради
Download 1.92 Mb. Pdf ko'rish
|
одам анатомияси Гулрух
- Bu sahifa navigatsiya:
- Буйрак усти безлари
Айрисимон без. Бу без тўш суягининг орқа
юзасида жойлашган. Унинг массаси чақалоқларда 12 г бўлиб, то балоғатга етиш давригача - 14-15 ёшгача катталашиб, 30-40 г га етади. Сўнгра безнинг ҳажми аста-секин кичиклаша боради ва ИИ ёғ моддасига айланади, 25 ёшда безнинг оғирлиги 25 г гача камаяди, 60 ёшда 15 г, 70 ёшда 6 г бўлади. Айрисимон без тимозин гормонини ишлаб чиқаради. У болаларнинг ўсишига ижобий таъсир кўрсатади, жинсий безлар функсиясини пасайтириб, болада балоғатга етишни сусайтиради. Бундан ташқари, тимозин лимфоситлар ҳосил бўлишини кучайтириб, организмнинг иммунитет хусусиятини оширади Балоғатга этиш давридан (14-15 ёш) бошлаб жинсий безларнинг функсияси кучаяди, айрисимон безнинг функсияси эса сусая бошлайди. Ба ъзи сабабларга кўра, айрисимон безнинг функсияси бало ғатга етиш давридан олдин пасайса, жинсий безларнинг функсияси кучаяди ва бало ғат ёшига етмаган болада вақтидан илгари бало ғатга етиш белгилари пайдо бўлади, я ъни 8 ¬ 10 ёшли боланинг соқоли чиқади, қизларнинг кўкрак бези катталашади ва ҳоказо. Бундай ҳолатларда зудлик билан эндокринолог шифокорга мурожаат қилиш керак. Буйрак усти безлари. Бу безлар иккита бўлиб, номига монанд ўнг ва чап буйракларнинг устки қисмида жойлашади. Уларнинг биргаликдаги оғирлиги 10-20 г. Буйрак усти безлари икки қаватдан: устки - пўсллоқ ва ички - мия қаватдан иборат Буйрак усти безларининг устки пўстлоқ қаватида уч гуруҳ кортикостероид гормонлар иш лаб чиқарилади. 1. Минералокортикоид гормони организмда минерал тузлар алмашинуви бошқарилишида иштирок этади. 2. Глюкокортикоид гормони организмда оқсил ва углевод алмашинувини бошқаришда иштирок этади. Улар таъсирида қонда қанд, жигарда гликоген миқдори ортади. Бундан ташқари бу гормонлар одамда аллергик реаксия ва яллиғланиш жараёни юзага келишини сусайтиради. Шунинг учун бу гормонлардан тайёрланган дорилар (преднизолон, гидрокортизон ва бошқалар) аллергия касалликларида ҳамда оғир ўтадиган турли хил хасталикларни даволашда ишлатилади. Буйрак усти безлари ҳам буйракка ўхшаб қорин пардаси орқасида XI – XII кўкрак умуртқаларининг қаршисида жойлашади. Битта буйрак усти безининг о ғирлиги 12 – 13 г. га тенг. Янги ту ғилган болаларда 8 – 10 г. бўлиб, бир йил мобайнида 2 – 3 мартага камаяди. 5 ёшга келиб аста тиклана бошлайди. Ёши 20 га яқин тўла –тикланади. Пўстлоқ ва мия қисмлари микроскопик тузилиши ва функцияси билан бир – бирларидан фарқ қилади. Мия қисмини ташкил қилувчи хужайралар хромофил хужайралар қаторига киради. Чунки улар калий бихромат билан буялганида сарғиш – оч жигарранга бўялади. Бу хужайралар таркибида кўплаб липид киритмалари учрайди. Бу хужайралар кўпайиш хусусиятига эга бўлиб, қолган қисми хужайраларини тўлдириб туради. Ҳозирги вақтда без – пўстлоқ қисмининг учала зона хужайралари 40 дан ортиқ гормон ишлаб бериши аниқланган. Бу гормонлар асосан уч гуруҳга бўлиниб ўрганилади: 1) минералокортикоидлар; 2 ) глюкокортикоидлар; 3) андроген ва эстрогенлар. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling