Одамнинг ривожланиш генетикаси. Одам ва тиббиёт генетикасининг тадқиқот усуллари


Одамда ақл-заковат, истеъдод ва қобилиятнинг ирсийланиши


Download 230.77 Kb.
Pdf ko'rish
bet11/11
Sana04.11.2023
Hajmi230.77 Kb.
#1747748
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Одамда ақл-заковат, истеъдод ва қобилиятнинг ирсийланиши.
 
Одамларнинг ақл-заковати, истеъдоди ва қобилияти ўртасида генетик
фарқларнинг мавжудлиги рад этиб бўлмас ҳақиқат. Генетик омиллар одам-
ларнинг жисмоний хусусиятларига катта таъсир кўрсатиб эмбриогенез
жараёнида кўплаб шахсий хусусиятларга эга бўлган “Homo sapiens” турининг
вакилини шакллантиради. Онгни ривожлантириш қобилиятига эга
бўлган миянинг бўлишлиги эса туғиладиган одамни ҳар қандай ҳайвонот
дунёсининг вакилидан фарқ қилишлигини таъмин этади. Эмбрионал даврда
миянинг ривожланиши генетик дастур томонидан белгиланган. Аммо инсон
ҳаёти бошланиши биланок мия билан ташқи муҳитнинг ўзаро таъсири
қонунлари кучга киради, натижада одам онгининг мазмуни шаклланади.
Миянинг ахборотларни қабул қилиш ва уларни қайта ишлаши, ташқи
муҳитнинг омилларига бўлган умумий ва ўзига хос реакцияларни 
яратиш-даги
имконияти чексиз. Мия 14 млд. нерв ҳужайраларини ўзида сақлайди. Унинг
ҳар бир ҳужайраси ўз навбатида бошқа ҳужайралар билан 5000 га қадар алоқа
билан боғланган. Ўзининг барча инсоний фазилатлари билан дунёга келган
одам ташқи муҳит билан бўладиган ўзаро таъсир фаолиятларининг
натижасида инсон онги яратилади. Инсон янги инсоният ижтимоий
тараққиётининг натижаларини қабул қилади ва унинг келажагини кўра олади.
Инсониятнинг ҳар бир даври ўз эҳтиёжига зарур бўлган ақл-заковатли,
истеъдодли, қобилиятли одамларга муҳтожлик сезади. Бундай шахслар
генотип (унинг барча туғма хосса ва хусусиятларининг комплекси билан) ва
уни ўраб турган муҳит ўзаро таъсирининг натижаси ҳисобланади.
Конкрет олинган ҳар бир белги (хосса) учун бу икки омилнинг нисбати ҳар


хил, аммо юқорида қайд этилган сифатнинг намоён бўлишлиги учун ҳар
иккаласининг бўлишлиги шарт. Борди-ю зарур муҳит шароити бўлса-ю, аммо
зарур генлар комплекси бўлмаса, бу сифат юзага чиқмайди. Аксинча,
юқоридаги хоссаларга мойиллик мавжуд бўлиб, унга зарур ижтимоий муҳит
яратилмаса, аналогик натижага эга бўламиз. Аммо ҳозирги замон фан
далилларига суянган ҳолда шуни айтиш мумкинки, олимнинг, шоирнинг,
ёзувчининг, рассомнинг гениаллигида, ақл-заковатида, истеъдодида,
қобилиятида генотипнинг ҳиссаси устун туради. Аммо бу ерда тушкунчиликка
ўрин йўқ. Ҳар бир соғлом одам ўзича бир истеъдод, жамият учун катта
қийматга эга ва жамиятнинг (оиланинг) вазифаси ундаги бу қобилиятни илғай
билиши, уни ривожлантира 
олишидадир. 

Download 230.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling