Oddiy differensial tenglamalarning analitik yechimini maple dasturi yordamida topish


* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, 2016


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/131
Sana08.03.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1253350
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   131
Bog'liq
maple kitob guliston

* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, 2016. 
№ 1 *
71 
Муомала маданияти келгусида ўзаро ҳамкорлик, ҳамфикрлик ва дўстона муносабатларни қарор 
топтириши мумкин. Шунга кўра муносабат муомалага қараганда янада мураккаброқ, ҳамда кенгроқ жараѐн 
бўлиб, унинг турлари жуда кўп. Айниқса, қўшничилик муносабатлари, ижтимоий, сиѐсий, иқтисодий, 
маданий ва давлатлараро муносабатлар мавжудки, буларнинг асосида биз кўриб ўтган муомала маданияти ва 
унга хос психологик ѐндашувлар туради. Қолаверса, инсон ўзаро ва ижтимоий муносабатлардагина инсон 
бўла олади. Маълумки, барча тарихий жараѐнлар ўзаро муносабатлар доирасида содир бўлади.
Ҳар қандай воқеа – ҳодисалар тил воситасида, эсда қоладиган ѐрқин сўзлар, образлар ѐрдамида 
авлоддан – авлодга етказиб берилади. Бу ўринда муносабат (а. – муносиблик, мувофиқлик; қариндошлик; 
алоқадорлик). 1. Кишилар ўртасидаги алоқа, муомала. 2. Кишилар, ташкилотлар, давлатлар ўртасидаги 
борди – келди, олди – берди муомалалари; тирикчилик, моддий ва маънавий ҳаѐт билан боғлиқ бўлган алоқа 
(Ўзбек тилининг изоҳли луғати, 2006). 
Инсон ўз амалий фаолияти жараѐнида эҳтиѐж қондириш йулида муносабатга киришади, меҳнат 
қилади, меҳнати маҳсулини кўради. Тадқиқотга оид кузатувларимиз инсоннинг муомала маданиятини 
белгилашда унинг маънавий – ахлоқий қиѐфаси, характер хусусиятлари ва айниқса, темперамент типлари 
(холерик, сангвиник, флегматик ва меланхолик) ҳам муҳим аҳамият касб этишини назардан четда 
қолдирмаслик лозимлигини кўрсатади. 
Инсон моддий ва маънавий эҳтиѐжлар билан тирик. Инсоннинг вужуди моддий олам қонуниятлари 
билан яшаса, қалби маънавий олам қонуниятлари билан яшайди. Шу маънода шахслараро муносабатда жинс, 
ѐш ва тажриба масаласи ҳам алоҳида эътиборга молик ҳисобланади. Айниқса, эркакларга қараганда аѐллар 
табиати муомала жараѐнида бир оз юмшоқ, овоз тони ҳам пастроқ бўлишлиги аниқланган. Бу ҳолат ўз ўрни 
билан аҳамиятли ҳисоблансада, баъзан овозни кўтариб гапириш, қатъиятлилик ҳам керак бўлади. Овознинг 
ширали ва оҳанглилиги, ѐқимтойлик ҳамда камтарона муносабат кўпроқ аѐлларни янада кўркам, гўзал қилиб 
кўрсатади. Аммо психологияда жинс танламайдиган муносабатлар ҳам борки, бу инсоннинг характери ва 
бажараѐтган иш – амаллари билан боғлиқ бўлади. 
Бир мунча сержаҳл, баланд овозда гапирадиган, баъзан одоб – ахлоқ меъѐрларидан чиқадиган, 
гаплари сассиқ, ҳатто оғзи ва танасидан ҳам сассиқ ҳид чиқадиганлар галтозлар дейилади. Булар 
муносабатлар мувозанатига нисбатан бефарқ бўлишади. Овози ѐқимтой, ширин, ранги рўйи ҳам тоза, 
ҳушчақчақ инсонларда эндорфин гармони қонда кўп бўлиб, бир қарагандан одамни ўзига жалб этиши 
мумкин. Булар табиатан ўта муомалали, руҳияти соғлом инсонлардир. Қон таркибида катохоламин гармони 
кўпроқ инсонлар асосан илм билан шуғулланувчилар бўлиб, касбий фаолияти бевосита изланиш, 
тадқиқотлар олиб бориш билан боғлиқ бўлади. Олимлар ҳам муомала маданияти ва ўзаро мулоқотлар чоғида 
касбий йўналишидан келиб чиқиб, босиқ, мулоҳазали инсонлар бўлишади. Аммо олимлар вақт бюджети 
масаласига эътиборли бўлганликлари туфайли муомала маданиятида қисқа, лўнда ва аниқ гапиришга ҳамда 
ишнинг самарали бўлишига эътибор беришади. 
Бугунги кунда мулоқот маданиятида телефон алоҳида ўрин тутади. Айниқса, ѐшларга телефондан 
тежамкорлик асосида, мақсадли фойдаланишни, унга ҳар хил бўлмағур нарсаларни киритмасликни тарғиб 
қилишимиз лозим. Ёшлар кўпроқ тақлидчан бўлишади. Тақлид эса баъзан кўр-кўрона, билиб -билмай 
ишларга қўл урушни келтириб чиқариши мумкин. 
Аллома Абдулла Авлоний бобомиз таъкидлаганларидек, фикр тарбияси инсонни шарафли ва 
ғайратли бўлишга олиб келади. Шунинг учун фикр нима? фикрлаш нима? деган саволларга ҳар доим жавоб 
излаган ҳолда, ўқувчи ва талаба ѐшларда мустақил фикрни тарбиялаш ҳамда ривожлантиришга эътибор 
қаратилиши лозим. Мустақил фикр ривожи шахснинг касбий этикаси билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, айни 
пайтда эстетик маданиятни ҳам ўз ичига олади. 
Ўзбек тилининг изоҳли луғатида этика (лот. – урф-одат, хулқ - атвор). Бирор синф, ижтимоий 
гуруҳ ѐки бирор касб эгаларига хос одоб ахлоқ, унинг меъѐрлари мажмуини ифодалайди (Ўзбек тилининг 
изоҳли луғати, 2008). Шунга кўра ҳар бир касб юзасидан профессиограмма ишлаб чиқилиши лозим. 
Профессиограмма касбнинг ѐзма модели ҳисобланиб, ўз ичига билим, кўникма ва малакалардан ташқари 
касбнинг ўзига хос хусусиятлари батафсил ишлаб чиқилади. 

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling