Oddiy differensial tenglamalarning analitik yechimini maple dasturi yordamida topish


* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, 2016


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/131
Sana08.03.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1253350
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   131
Bog'liq
maple kitob guliston

* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, 2016. 
№ 1 *
75 
2. Ўсимликлар интродукцияси тарихи. Ўзбекистонда ўсимликлар интродукцияси соҳасида амалга 
оширилган ишлар ва қўлга киритилган ютуқлар. 
3. Ўсимликлар интродукциясининг назарий ва методологик асослари. 
4. Маданий ўсимликларнинг келиб чиқиши. Н.И.Вавиловнинг шу соҳадаги ишлари. 
5. Ботаника боғлари ва уларнинг ўсимликлар интродукцияси амалга оширишдаги роли. 
6. Ўсимликлар онтогенези. Ўсимликнинг катта ва кичик ҳаѐтий цикллари. 
7. Ўсимликнинг ўсиши ва ривожланиши. Экологик омиллар ва уларнинг ўсимликка таъсирлари. 
Оптимум ва меъѐр. Толерантлик қонуни. 
8. Ўсимликларнинг кўпайиши. Репродукция жараѐни босқичлари ва ўзига хос 
жиҳатлари.Ўсимликларнинг ҳаѐтий стратегиялари. 
9. Ем-хашак ва техник ўсимликлар интродукцияси. 
10. Озиқ-овқат, ҳушбуй ва эфир мойли ўсимликлар интродукцияси. 
11. Доривор ўсимликлар интродукцияси. 
12. Манзарали ва дарахт ўсимликлар интродукцияси. 
13. Камѐб ва йўқолиб кетиш хавфи бор ўсимликлар интродукцияси. 
Юқоридаги мавзулар намунавий фан дастури ишлаб чиқиш жараѐнида янада кенгайтирилиши ва 
бойитилиши мумкин. Амалий машғулотлар режалаштирилганда интродукция жараѐни ботаника боғларида, 
ўрмончилик хўжаликларида, уруғчилик ва селекция участкаларида, дендропаркларда, тажирба 
станцияларида, олий таълим муассасалари қошидаги ўқув-дала базаларида ва бошқа хўжаликларида амалга 
оширилишини ҳисобга олиш мақсадга мувофиқ келади. Шунингдек, интродукция ўтказиладиган жойнинг 
имконияти ва шароити (иқлими, тупроқ шароити, суғориш имконияти, антропоген таъсирлар), жойнинг 
қайси йўналишга мослаштирилгани ҳам инобатга олинади. 
 
Хулоса қилиб шуни таъкидлаш лозимки, Ўсимликлар интродукцияси фанини бўлажак биологлар 
орасида ўқитишни йўлга қуйиш ҳамда унинг замонавий ўқув базаси ташкил этиш, таълим жараѐнида 
соҳанинг илғор ютуқлари билан таништириш яқин келажакда Республикамиз флора таркибини янада 
бойитиш, Ватанимиз табиий ўсимликлар ресурсларидан самарали фойдаланиш, Республикамиз ишлаб 
чиқариши учун керакли бўлган фойдали ўсимлик турларини маданийлаштириш ишларини кенгайтириш
доривор ва манзарали ўсимликларнинг янги навларини яратиш салоҳиятига эга бўлган, замонавий 
технологиялардан фойдалана оладиган етук биолог мутахассисларни тайѐрлашга хизмат қилади.

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling