Oddiy differensial tenglamalarning analitik yechimini maple dasturi yordamida topish


* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, 2016


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/131
Sana08.03.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1253350
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   131
Bog'liq
maple kitob guliston

* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, 2016. 
№ 1 *
74 
Дала тажрибалари олинган назарий тадқиқотлар натижаларни амалиѐт билан боғлаш 
имкониятларини яратади. У ОТМларнинг алоҳида тажриба майдонларида олиб борилади ва ўсимликни янги 
шароитига мослашишида қандай имкониятларга эга эканлигини аниқлашни таминлайди. Ушбу
методларнинг ҳаммаси бир-бирини тўлдириб боради ҳамда ўсимликнинг янги шароитда намоѐн қиладиган 
хосса-хусусиятларини чуқур тадқиқ қилишга замин яратади.
Ўсимликлар интродукциясида қўлланилаѐтган методлар ѐритилган манбаларнинг кўпчилиги XX 
асрнинг 30-80- йилларида рус тилида нашр қилинган. Бу эса мазкур соҳада фаолият юритаѐтган ѐш 
тадқиқотчиларда ҳамда магистрларга ушбу манбаларни излаб топиш ва фойдаланишда муайян 
қийинчиликларни келтириб чиқарганлиги сабабли интродуцент ўсимликларни танлаш, дастлабки 
материалларни йиғиш ва синов тажирбаларини ўтказиш бўйича лотин имлосида махсус методик кўрсатма 
яратилган (Белолипов ва бошқ., 2015).
Ўсимликлар интродукциясини амалга оширишда ушбу жараѐн ўтказиладиган жой муҳим аҳамият 
касб этади. Одатда интродукция жараѐнини ботаника боғларида, ўрмончилик хўжаликларида, уруғчилик ва 
селекция участкаларида, дендропаркларда, тажирба станцияларида, олий таълим муассасалари қошидаги 
ўқув-дала базаларида ва бошқа хўжаликларида амалга оширилади (Karpun, 2004). Бунда асосан интродукция 
ўтказиладиган жойнинг имконияти ва шароити (иқлими, тупроқ шароити, суғориш имконияти, антропоген 
таъсирлар), шунингдек жойнинг қайси йўналишга мослаштирилгани ҳисобга олинади.
Ўсимликлар интродукцияси жараѐнининг муҳим босқичларидан бири интродуцентларни танлаш ва 
бошланғич материалларни тўплашдир. Бу жараѐнда дастлаб флористик регион – донор ҳудуд танланади. 
Ушбу региондан қуйилган мақсад ва вазифалардан келиб чиққан ҳолда ўсимлик турлари-объектлар танлаб 
олинади. Ёш тадқиқотчилар томонидан объектлар танлаш илмий раҳбарлар тавсияси ва мавжуд 
адабиѐтларни ўрганиш асосида амалга оширилиши зарур ҳисобланади. 
Интродукция объектлари танланаѐтганда ҳар бир ўсимлик турининг мавжуд биологик ва экологик 
тавсифлари ҳамда интродуция қилинаѐтган ҳудуднинг иқлимий шароити ҳисобга олиш талаб қилинади. Бу 
иш интродукция объекти туғрисидаги илмий манбалардаги маълумотларни ўрганиш, ўсимлик ўсаѐтган 
жойнинг табиий шароитига уни интродукция қилиниш мўлжалланаѐтган ҳудуднинг иқлим-ер шароитининг 
мослиги таҳлил қилинади. Танлаб олинган турлар фақат бирламчи интродуцион тажрибаларни ўтказиш 
учун фойдаланилади. Интродуцентларни тўғри танланиши бирламчи интродукцион тажриба 
натижаларининг ижобий бўлишини таъминлайди. 
Россиялик интродуктор олима К.А.Соболевская (1989) нинг фикрича табиий флора вакилларини 
яхши билиш, интродуцентларни тўғри ажратиб олиш ҳамда синаб кўриш орқали қуйидаги вазифаларни 
амалга ошириш мумкин: 
 турли мақсадларда фойдаланиш учун ем-хашак ўсимликлар генофондини ташкил қилиш; 
 минтақа флораси ичидан доривор ва озиқ-овқат саноатида ишлатиладиган ўсимликларни селекция 
материаллари сифатида ажратиб олиш; 
 парфюмерия саноатида ишлатиладиган ўсимликларни аниқлаш; 
 экологик инқирозни олдини олиш, атроф-муҳитни яхшилаш ва саноат корхоналари атрофида яшил 
зонани ташкил қилиш учун тегишли объектларни топиш
 манзарали ўсимлик турларини танлаб олиш. 
Ўсимликлар интродукцияси учун бошланғич материаллар бўлиб танлаб олинган интродуцентнинг 
уруғи, вегетатив органлари ѐки тирик ўсимликнинг ўзи хизмат қилади. Танланган ўсимлик уруғлари бошқа 
ботаника боғларидан уруғ алмашиш орқали олиниши ѐки интродуктор томонидан ўсимлик тури тарқалган 
ҳудуддан терилиши мумкин. Шу сабабли Тошкентдаги ботаника боғи имкониятларидан ОТМларнинг 
кенгроқ фойдаланишлари мақсадга мувофиқдир. 
Кейинги йилларда ўсимликлар интродукциясиги бағишланган илмий мақолалар таҳлили ушбу 
йўналишдаги ишларга эътибор бир мунча сусайганини кўрсатмоқда. Амалдаги 5А420100-биология 
(ботаника) мутахассислиги ўқув режаси (Тошкент, 2012) ва таклиф қилинаѐтган янги режа лойиҳасида 
(ЎзМУ, 2015) ―Ўсимликлар интродукцияси‖ фанини ўқитиш кўзда тутилмаган. Бу эса мазкур фанни фақат 
танлов фанлар доирасида киритиш мумкинлигини кўрсатади. Аммо фанга оид ўқув дастурининг йўқлиги ва 
махсус билимга эга бўлган мутахассисларнинг етишмаслиги маълум қийинчиликларни келтириб 
чиқармоқда. 
Ўсимликлар интродукцияси фанини қатор чет мамлакатлар университетлари ва мамлакатимиз 
айрим ОТМларида ўқитиш тажирбаси хамда мамлакатимизнинг етакчи интродуктор олимлар маслаҳатлари 
асосида фан ўқув дастурини тузишда киритилиши лозим бўлган мавзуларнинг дастлабки варианти таклиф 
қилинмоқда. Курс қўйидаги мавзуларни қамраб олиши лозим:
1. Ўсимликлар интродукцияси курсига кириш. Асосий атамалар ва тушунчалар. Фанинг мақсади ва 
вазифалари. 



Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling