Oddiy differensial tenglamalarning analitik yechimini maple dasturi yordamida topish
* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, 2016
Download 1.46 Mb. Pdf ko'rish
|
maple kitob guliston
* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, 2016.
№ 1 * 82 юқори бўлса, эгри чизиқнинг катта тезликларга мос қисми шунча баландроққа кўтарилади ва кичик тезликларга мос қисми эса шунча пастроққа тушади, яъни температура Т ортиши билан тезликлари энг катта эҳтимолий тезликдан каттароқ бўлган молекулаларнинг улуши кўпая боришини ва тезликлари энг катта эҳтимолий тезликдан кичикроқ бўлган молекулаларнинг улуши эса камайиб боришини кўрсатади. Максвеллнинг газ молекулаларининг тезликлар бўйича тақсимот қонуни 1920-йилда Штерн томонидан содда экспериментда текширилади ва натижалар тақсимот қонунининг тўғрилигини тасдиқлаган. 1947 йилда Штерн томонидан, Истерман ва Симпсонлар билан ҳамкорликда молекуляр оқимлар методини қўллаган ҳолда мураккаброқ эксперимент ўтказилган ва натижада Максвеллнинг газ молекулаларининг тезликлар бўйича тақсимот қонуни тўғрилиги тўла исботланган. Хулоса АЛ ва КҲК ларда физиканинг молекуляр физика бўлимида Максвеллнинг газ молекулаларининг тезликлар бўйича тақсимот қонунининг ўрганилиши жараѐнида ўқувчиларда умумий ўрта таълим мактаблари физика курсида шакллантирилган ―тасоддифий ҳодиса‖, ―эҳтимоллик‖, ―статистик қонуниятлар‖ тушунчалари кенгайтирилади ва ―статистик тақсимот‖, ―молекулаларнинг тезликлар бўйича тақсимоти‖, ―энг катта эҳтимолий тезлик‖, ―тасоддифий катталикларнинг ўртача қиймати‖, ―ўртача арифметик тезлик‖, ―ўртача квадратик тезлик‖ каби статистик тушунчалар киритилади, ўқувчиларнинг бу тушунчалар бўйича тасаввурлари чуқурлаштирилади. Ўқувчиларга тақсимот қонунининг асосида ѐтувчи газ молекулаларининг ҳаотик ҳаракати натижасидаги тўқнашишларининг тасоддифийлиги ва бу тўқнашишларда энергия (импульс) алмашинишининг ҳам эҳтимолий ҳарактерга эгалиги тўғрисида маълумотлар берилиб уларнинг бу йўналишдаги билимлари чуқурлаштирилади. Максвеллнинг газ молекулаларининг тезликлар бўйича тақсимот қонунининг чуқурроқ ўрганилиши ўқувчиларда юқорида таъкидланган эҳтимолий статистик ғоялар ва тушунча (ЭСҒТ) ларнинг тўлароқ шакллантирилишига ва уларда статистик методнинг имкониятлари тўғрисида кенгроқ тасаввур ҳосил қилинишига имконият яратади. Бу эса ўқувчиларнинг модда тузилиши тўғрисидаги билимларини янада кенгайтиради ва уларнинг физикавий билимларини чуқурлаштиради, физикани ўрганишга нисбатан қизиқишларини орттиради. Download 1.46 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling