Oddiy differensial tenglamalarning analitik yechimini maple dasturi yordamida topish
Олинган натижалар ва уларнинг таҳлили
Download 1.46 Mb. Pdf ko'rish
|
maple kitob guliston
Олинган натижалар ва уларнинг таҳлили
Мазкур мақолада АЛ ва КҲК лар физика курсининг молекуляр физика бўлимида муҳим мавзулардан ҳисобланган Максвелл тезликлар тақсимотини ўқитиш мазмуни ва методикаси тўғрисидаги фикрлар баѐн қилинади. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, умумий ўрта таълим мактаблари ҳамда АЛ ва КҲК лар физика курсининг молекуляр физика бўлимида физикага статистик методни кириб келиши тўғрисидаги фикрлар тўлақонли баѐн қилинмаган (Ғаниев ва бошқ., 2010). Бу эса, молекуляр физикани ўқитишдаги жиддий илмий-методик камчиликлардан бири ҳисобланади, шундан келиб чиқган ҳолда, АЛ ва КҲКлар физика курсининг молекуляр физика бўлимида ушбу мавзуни ўқитишнинг мазмуни ва методикасини баѐн қиламиз. Узлуксиз таълим тизимида физикани ўқитишда ―Модданинг молекуляр-кинетик назарияси‖ (МКН) бўлимини ўрганиш ўқувчи ва талабаларда илмий тасаввурларни тўғри ва аниқ шакллантиришда катта аҳамият касб этади. Чунки бу бўлим қуйидаги билимларни ўрганишга асос бўлади: модда тузилиши ҳақидаги замонавий физик тасаввурларни ҳосил қилиш; молекуляр физикани ўқитишда эҳтимолий- статистик ғоя ва тушунча (ЭСҒТ) ларни шакллантириш; квант физикаси, атом ва ядро физикасини чуқур ва замонавий тасаввурлар асосида ўрганиш; астрофизика ва коинот физикасининг асосий тушунчаларини ўзлаштириш. Маълумки, газ хоссаларини статистик усул билан тадқиқот қилишга асосланган назария - газлар молекуляр - кинетик назарияси дейилади. Газлар молекуляр – кинетик назарияси эса классик статистик физиканинг қуйидаги умумий қоидаларига асосланган: а) зарралар системасида импульснинг, импульс моментининг, энергиянинг, электр зарядининг (зарядланган зарралар системаси учун) ва зарралар сонининг сақланиш қонунлари бажарилади; б) системадаги барча зарралар фарқли деб ҳисобланади, яъни ўхшаш зарраларни бир-биридан фарқлаш мумкин (масалан, бирор модданинг молекулаларини); в) системадаги ҳамма физик жараѐнлар фазо ва вақтда узлуксиз содир бўлади (масалан, молекуланинг энергияси ташқи куч таъсирида ҳар қандай миқдорга ўзгариши мумкин, яъни узлуксиз ҳолда); г) системанинг ҳар бир зарраси бошқа зарраларига боғлиқ бўлмаган ҳолда ихтиѐрий координатага ва тезликка эга бўлиши мумкин. Даставвал ўқувчиларни молекуляр - кинетик назариянинг ривожланишида жуда катта ҳисса қўшган физик олимлар, Максвелл ва Больцманларнинг ишлари билан қисқача таништириб ўтиш зарурий самарани беради. Физикага статистик қонуниятлар, янги қонуниятлар сифатида Ж.К. Максвелл томонидан киритилган. Максвеллнинг фикрича, статистик метод ―бизнинг ҳозирги билимимиз даражасида реал жисмларнинг хоссаларини ўрганишдаги ягона самарали методдир‖. Ж.К.Максвелл Буюк Британия Ассоцацияси йиғилиши (1859) да ―Газнинг динамик назариясига доир тушунчалар‖ мавзусидаги маърузасида ― Молекула ҳам бир қанча майда материялардан ташкил топган ва уларнинг ҳаракати табиат қонунларига бўйсунади‖ деган фикрни айтган. Д. Бернулли, Жоул, Крѐниг, Клаузиус каби олимлар томонидан газнинг босими, температураси ва зичлиги ўртасидаги ўзаро қонуний боғлиқлик ўрганилган, газ молекулаларининг ўзаро тўқнашиш жараѐнида ҳар бир тўқнашишда заррачалар тезлигининг ўзгариши, унинг ўртача тўқнашишлари сонига боғлиқлиги исботланган (Джораев, 2015). |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling