* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, 2016.
№ 1 *
100
“Гулистон давлат университети ахборотномаси” (Университет ахборотномаси)
илмий журнали муаллифлари диққатига!
1. ―ГулДУ ахборотномаси‖ (Университет ахборотномаси) илмий журнали қуйидаги соҳаларга
оид илмий
мақолаларни ўзбек, инглиз ва рус тилларида чоп этади:
Физика, математика ва ахборот технологиялари;
Кимё ва кимёвий технология; Биология и экология; Филология; Педагогика ва таълим; Қишлоқ хўжалиги ва
ишлаб чиқариш технологиялари; Ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий фанлар.
2. Эълон қилинадиган мақолаларга бўлган асосий талаблар: ишнинг
долзарблиги ва илмий янгилиги;
мақоланинг ҳажми: адабиѐтлар рўйхати, чизма ва жадваллар инобатга олинган ҳолатда 7-8 бетгача; аннотация (5-7
қатор) ва калит сўзлар (5-8) ўзбек, инглиз ва рус тилларида келтирилади.
3. Мақолада УДК, номи, муаллифнинг Ф.И.О., ташкилот, муаллифнинг e-mail, кириш, тадқиқот объекти
ва қўлланилган методлар, олинган натижалар ва уларнинг таҳлили, хулоса, адабиѐтлар рўйхати (намунага қаранг)
келтирилади. Мақолада кейинги 10-15 йилда эълон қилинган ишларга ҳавола қилиниши тавсия этилади.
4. Матн учун: Microsoft Word; Times New Roman, 12 шрифт, мақола номи бош ҳарфларда, интервал 1,5;
абзац 1,0 см, устки ва пастки томон 2 см, чап томон 3 см, ўнгдан 1,5 см.
Намуна:
УДК 581.14: 582.79
Do'stlaringiz bilan baham: