Oddiy differensial tenglamalarning analitik yechimini maple dasturi yordamida topish
* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, 2016
Download 1.46 Mb. Pdf ko'rish
|
maple kitob guliston
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЎСИМЛИКЛАРДА АЙРИМ МОРФО-ХЎЖАЛИК БЕЛГИЛАРИНИНГ УЗВИЙ БОҒЛИҚЛИКЛАРИ
* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, 2016.
№ 1 * 24 Biologiya va ekologiya УДК 633: 511: 575: 22.2 G. BARBADENSE ТУРИЧИ ХИЛМА-ХИЛЛИКЛАРИНИ ДУРАГАЙЛАШ АСОСИДА ОЛИНГАН F 4 ЎСИМЛИКЛАРДА АЙРИМ МОРФО-ХЎЖАЛИК БЕЛГИЛАРИНИНГ УЗВИЙ БОҒЛИҚЛИКЛАРИ Б.Х. Аманов, Ф.Х. Абдуллаев, С.М. Ризаева Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти E-mail: amanov.81@bk.ru Ғўза ўсимлигидаги морфохўжалик белгиларнинг ирсийланишининг асосий хусусияти уларнинг бир-бири билан ўзаро боғлиқлигидадир. Шунинг учун, ғўза селекциясида белгиларнинг ўзаро узвий боғлиқлик даражасини ўрганиш муҳим аҳамият касб этади. Кўплаб олимларнинг изланишларида ушбу йўналишдаги ишлар ўз ифодасини топган. Қимматли хўжалик белгилари орасидаги боғлиқликни ўрганиш борасида кўплаб илмий изланишлар амалга оширилган (Ибрагимов, Амантурдиев, 1996; Султанов, 1997; Бобоев, Ким, Амантурдиев, 2000; Ибрагимов, Ким, Намазов, Бабаев, Автономов, 2002; Norton, Clark, Husman, 2002; Silvertooth, Galadima, 2003; Каххаров, 2005; Чоршанбиев, 2006;). Э.Ю. Ходжа-Ахмедов (1983) ўз тадқиқотларида, ғўзанинг ўрта толали навларида қимматли хўжалик белгиларининг генетик боғланишини ўрганган. Тола сифати ва миқдорий белгилар орасида кучли салбий генетик боғланиш қайд этилган ва бу маълумотлар юқори тола чиқими ва узунлигига эга бўлган ғўза навларини яратишдаги қийинчиликларни бартараф қилиш мумкинлигини кўрсатган. Маҳсулдорлик кўсак йириклиги билан, 1000 дона чигит вазни, толанинг чиқими, тола узунлиги билан ижобий равишда боғланиш мавжудлигини, тола зичлиги ва индекси боғланиши сезиларли даражада эканлигини аниқлаган. С. Султанов (1997) G.hirsutum L. ғўза гуллари оналик тумшуқчалари узунлигининг ўзгариши билан хўжалик белгилари ҳам маълум бир миқдорда ўзгариб боришини аниқлаган. Жумладан, ғўза гулининг оналик тумшуқчаси калта бўлган «Л-4346» тизмаси, тумшуқчаси узун бўлган «Л-838 WR/198» тизмасига қараганда қимматли хўжалик белгилари бўйича ўрта ва кучли узвий боғланиш намоѐн бўлганлигини аниқлаган. И.Т. Қаххаров (2005) ўз изланишларида экологик узоқ шаклларни ўзаро дурагайлаш асосида олинган дурагайларда эртапишарлик билан хўжалик белгилари орасидаги корреляцияни ўрганиб, ота- она шакллари ва F 2 дурагайларда бир хил, ўрта ва кучли ижобий равишда узвий боғлиқлик борлигини аниқлаган. Н.Э. Чоршанбиев (2006) ингичка толали янги ғўза навлари ва улар иштирокида олинган дурагайларнинг F 1 авлодида хўжалик белгиларининг узвий боғлиқлик даражасини ўрганган. Олинган натижалар таҳлилига кўра, тола узунлиги билан тола чиқими ўртасида кучсиз манфий равишда узвий боғлиқлик мавжудлиги, тола узунлиги билан кўсаклар сони ўртасидаги боғлиқлик мавжуд эмаслиги; кўсак вазни билан кўсаклар сони ўртасида кучли манфий узвий боғлиқлик борлиги аниқланган ва белгилар ўртасидаги фенотипик узвий боғлиқлик генотипга боғлиқ равишда ўзгаради деган хулосага келган. Download 1.46 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling