Бадиий матн бадиий-эстетик бутунлик сифатида ниҳоятда мураккаб, серқатлам ҳодиса. Бадиий
* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, 2016.
№ 1 *
63
мазмуннинг маъносини тўғри
англаш маънавий-маданий, ақлий-ҳиссий ва лисоний-эстетик фаолият
натижасида мумкин бўлади. Ҳар қандай матннинг мазмунини тушуниш
учун тил лексикаси ва
грамматикасини билиш етарли бўлса, бадиий матннинг мазмунини идрок этиш учун бадиий матннинг
ўзига хос лисоний-поэтик қонуниятларини ҳам билиш лозим бўлади (Юлдашев, 2009).
Бадиий матннинг лингвопоэтик таҳлилида бадиий адабиѐт тилининг, хусусан, таҳлил этилаѐтган матн
тилининг умумхалқ тили ва адабий тилга муносабатини назарда тутиш ҳам яна бир тамойилдир.
В.Виноградов ―Бадиий адабиѐт тили ҳақида‖ (1959) номли асарида таъкидлаганидек: ―Бадиий адабиѐт
тилининг тарихий ҳаракатини умумхалқ тили ҳамда унинг турли тармоқланиши
тарихидан ва адабий тил
тарихидан тамоман ажратилган ҳолда ўрганиш мумкин эмас‖.
Do'stlaringiz bilan baham: