Oddiy differensial tenglamalarning analitik yechimini maple dasturi yordamida topish


Тадқиқот объкти ва қўлланилган методлар


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/131
Sana08.03.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1253350
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   131
Bog'liq
maple kitob guliston

Тадқиқот объкти ва қўлланилган методлар 
Тадқиқот учун Ўзбекистон халқ шоири, моҳир сўз санъаткори Муҳаммад Юсуфнинг шеърий 
асарлари (2005) объект сифатида танланди. Мавзуни ѐритишда ҳозирги кунда ўзбек филологияси, хусусан,
ўзбек тилшунослиги қўлга киритган ютуқлардан ҳамда рус тилшунослигида баѐн қилинган назарий 
фикрлардан ижодий фойдаланилди. Тадқиқ жараѐнида тавсифлаш, контекстуал ва компонент таҳлил каби 
методларга таянилди. 
Олинган натижалар ва уларнинг таҳлили 
Бадиий матндаги поэтик актуаллашув лексик воситаларда ҳам ўзига хос тарзда кечади ва айни
пайтда лексиканинг поэтик актуаллашуви жуда кенг кузатилади. Бадиий матндаги поэтик актуаллашган 
лексик воситаларнинг лингвопоэтик қимматини белгилашда синоним, омоним, антоним, полисемантик
тарихий ва архаик сўзлар, шевага хос сўзлар, вульгар сўзларга, шунингдек, фразеологик бирликларга
алоҳида диққатнин қаратиш мақсадга мувофиқ.Чунки бундай сўз гуруҳлари бадиий матнда поэтик 
актуаллашувга нисбатан кўпроқ мойил бўлади.
Шу ўринда шоирнинг "Лаганбардорлар" шеъридаги қуйидаги мисраларга диққатимизни қаратамиз: 
Улар Иблис билан тили бир ўртоқ,
Улар Азроилга содиқ чопарлар.
Аввал Усмонларни сотиб, кейинроқ 
Фарѐд кўтарган ҳам — лаганбардорлар.
Шеърий матндаги "лаганбардор", "иблис", "Азроил", "кимса" каби сўзлар ҳақорат маъносидаги 
(вульгар) луғавий бирликлар саналади. Бундай лексемалар ва уларнинг луғавий маънолари асосан сўзлашув 
услубига хосдир. Уларни қўллаш нутқ маданиятига хилоф деб қаралади, аммо бадиий асарда маълум 
тарихий шахснинг характерини очишда, воқеа-ҳодисани баҳолашда услубий восита сифатида 
фойдаланилади. 
Муҳаммад Юсуф услубининг ўзига хос томонларидан бири шундаки, унинг асарларида халқ оғзаки 
ижоди намуналари уфуриб туради. Шунинт учун ҳам биз унинг шеърларини ўқир эканмиз, бир томондан, 
кўз олдимизда шу шеър ѐзилган давр намоѐн бўлса, иккинчи томондан, халқ достонларининг куйлари ва 
халқ қаҳрамонларининг сўзлари, қисқаси, жонли халқ тили ва халқ иборалари қулоғимизда жаранглаб 
эшитилгандек бўлади:
Таъмагирни тортқилаб,
Нафси қўймас дейдилар.
Нокас ўзи тўйса ҳам, 
Кўзи тўймас дейдилар. 
Маълумки, жонли халқ тилида мақоллар, маталлар кўп ишлатилади. Мақоллар халқ оғзаки ижоди 
намунаси сифатида ихчамлиги, лўндалиги, таъсирчанлиги ҳамда бой мазмунга эгалиги билан мумтоз 
адабиѐтда ҳам, замонавий адабиѐтда ҳам кенг қўлланиб келинади. Шоир юқоридаги парчада усталик билан 
халқ мақолини қўллаганки, ундан тасвирий восита сифатида баракали фойдаланган. 
Халқ орасида бу ѐруғ дунѐнинг ѐлғончи дунѐ эканлиги, ўткинчи эканлиги, молу дунѐнинг ҳам дўст 
эмаслиги, бу борада шоҳ Искандарнинг ўлими олдидан айтган васиятлари тез-тез эсга олинади, бу васият 
тарбия воситаси сифатида кўрсатилади. Шоир бу ҳикматлардан шеърий парчалар тузиб, ўз асарларининг 
халқ кўнглига яқинлигини таъминлайди, халқнинг ҳис-туйғуларини ифодалай оладиган бўлишига интилади: 
Киприкдан ҳам қисқадир
Молу дунѐ йўллари.
Ибрат бўлсин, Искандар 
Очиқ кетган қўллари!... 
Муҳаммад Юсуф шеърияти тадқиқ қилинар экан, унинг кўп маъноли сўзлардан унумли фойдалангани, 
уларни турли услубий воситалар сифатида қўллаганлигининг гувоҳи бўламиз: 
Ширин-ширин қарашларинг менга жаннат
Менинг учун сени яратганга раҳмат. 



Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling