Oddiy differensial tenglamalarning analitik yechimini maple dasturi yordamida topish


МУОМАЛА ВА МУЛОҚОТ МАДАНИЯТИ ПСИХОЛОГИЯСИ


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/131
Sana08.03.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1253350
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   131
Bog'liq
maple kitob guliston

МУОМАЛА ВА МУЛОҚОТ МАДАНИЯТИ ПСИХОЛОГИЯСИ
Ҳ.Абдукаримов 
Гулистон давлат университети 
E-mail:
 h-abdukarimov@inbox.uz
Мустақиллигимизнинг ўтган тарихан қисқа даври юртимизда истиқомат қиладиган, ўзлигини 
таниган ҳар бир инсон учун ўз ҳуқуқ ва эркинликларига том маънода эга бўлиш, тарих, бугун ва келажак, 
истиқлол ва истиқбол олдидаги бурч ҳамда масъулиятини теран англаш йиллари бўлди. 
Инсон, унинг моҳияти, яшаши, кураши ва мақсадлари ҳақида фикр юритилганда шахс камолоти 
масаласи, унинг оламини такомиллаштириш, ҳар бир даврнинг долзарб масаласи бўлиб келган. Бу борада 
кўплаб назариялар ва амалий ишлар бажарилган. Шуниси диққатга сазоворки, инсоният тарихида 
одамзоднинг юз фоиз мукаммалликка эришган даври бўлмаган. Бундан уч минг йиллар олдинги манбаларда 
ҳам тарбия ишининг мураккаблиги, қийинлиги қайд этилган. Тарбия ишида муомала маданияти етакчи омил 
сифатида қаралган.
Тадқиқотнинг мақсади таълим ва тарбия ишида муомала ва мулоқот маданиятининг психологик 
жиҳатларини очиб беришдан иборат. 
Тадқиқот объекти ва қўлланилган методлар 
Инсон камолотида таълим ва тарбиянинг алоҳида ўрни бор. Бу борада Президентимизнинг 
―...Авесто‖нинг туб маъно – моҳиятини белгилаб берадиган ―Эзгу фикр, эзгу сўз, эзгу амал‖ деган 
тамойилни оладиган бўлсак, унда ҳозирги замон учун ҳам беҳад ибратли бўлган сабоқлар борлигини кўриш 
мумкин. Ана шундай фикрлар, яъни, эзгу ният, сўз ва иш бирлигини жамият ҳаѐтининг устувор ғояси 
сифатида талқин этиш бизнинг бугунги маънавий идеалларимиз билан нақадар узвий боғлиқ, нечоғлиқ 
мустаҳкам ҳаѐтий асосга эга экани айниқса эътиборлидир‖, деган пурмаъно фикрларига тўхталиб ўтиш 
мақсадга мувофиқдир (Каримов, 2008). Тадқиқотда таҳлилий ва умумлаштириш методларидан 
фойдаланилди. 
Олинган натижалар ва уларнинг таҳлили 
Тарих майдонига кириб келаѐтган ҳар бир янги авлод ўзидан олдинги авлод томонидан яратилган 
илмий билимлар, тарихий тажрибалар ва маданий бойликлардан фойдаланмасдан туриб, ривожлана 
олмайди. Маданият муайян тарихий даврда жамият тараққиѐтининг маънавий савиясини ифода этувчи, 
кишиларнинг моддий ва маънавий бойликлар ишлаб чиқарадиган бутун ижодий фаолиятини акс эттирувчи 
кўп қиррали ижтимоий ҳодисадир. 
Қайд қилиб ўтилгандек, маданият (а. - цивилизация). 1. Жамиятнинг ишлаб чиқариш, ижтимоий, 
маънавий – маърифий ҳаѐтида қўлга киритилган ютуқлари мажмуи. 2. Ўқимишлилик, таълим – тарбия 
кўрганлик, зиѐлилик, маърифат (Ўзбек тилининг изоҳли луғати, 2006). 
Инсоннинг воқеликка муносабати ва ҳаѐтий фаолиятининг маъно – мазмунини унинг дунѐқараши 
белгилайди. Дунѐқарашни шакллантирувчи мезонлар эса турличадир. Булардан энг асосийси илм, билим, 
кўникма ва малакалар ҳисобланиб, кўпроқ касбий фаолиятда юзага чиқади. Дунѐқараш шу қадар катта 
имкониятга эгаки, унинг таъсирида улкан маданиятлар қарор топиши ѐки борлари ҳам йўқ бўлиб кетиши 
мумкин. Бу дунѐқарашнинг бунѐдкорлик ѐки бузғунчилик моҳиятига боғлиқ. 
Маданиятни ривож топиши бевосита инсон тарбияси, насл – насаби, муҳит, фаолият ва камолот 
билан боғлиқ бўлган жараѐндир. Бу ўринда аниқ мақсадга қаратилган муомала маданияти инсонни 
шаклланиши, шахслашуви ҳамда унинг ақл – идрокини мукаммаллик сари кўтарилишида алоҳида ўринга 
эга. 
Муомала (а. – ўзаро муносабат, алоқа). 1. Кишилар билан муносабат, сўзлашув, шундай муносабат 
йўсини. 2. Иш, хизмат билан боғлиқ бўлган алоқа (Ўзбек тилининг изоҳли луғати, 2006). 
Муомала маданияти саломлашиш, сўрашиш, танишиш, ўзаро суҳбат, бир – бирини тинглай олиш 
(билиш), фикр алмашиш, гурунглашиш каби жараѐнларда бошланади. Муомала маданиятининг психологик 
жиҳатлари бевосита инсон руҳияти билан боғлиқ. 
Руҳий ходисаларнинг бутун мажмуи одатда психика деган бир сўз билан ҳам аталади. Психика одам 
ва ҳайвонларга хосдир. Одам психикаси ҳайвонлар психикасидан сифат жиҳатидан фарқ қилади. Одамда 
психик (рухий) ҳаѐтнинг юксак шакли – онг бор. Одам онгли зотдир. Унинг руҳий кечинмалари бевосита 
ақлий ва жисмоний камолоти билан чамбарчас боғлиқ (1-расм). 
Ҳаѐт ривожлангани сари тарбияга бўлган эҳтиѐж мос ҳолда ортиб боради, бу қонуният. Шунингдек, 
бугунги кунда дунѐ цивилизацияси ҳам руҳий маданиятга муҳтождир. Чунки ҳаѐт деганда фақат ейиш – 



Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling