* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, 2016.
№ 1 *
68
3-
вазифа: Қуйидаги сўзларнинг шакл ва маъно муносабатига кўра бошқотирма тузинг.
Бўйига: Энига:
1.
Сутка 1. Оз, озгина
2.
Юқори,юксак 2. Осмондаги буғлар тўплами
3.
Мўмиѐ 3. Ҳўл
Дарснинг тўртинчи бекати ―Зид маъноли сўзлар‖ бекати деб аталади ва унда талабалар диққат –
эътиборига қуйидаги вазифалар ҳавола этилади:
1-
вазифа. Қуйидаги саволларга жавоб топинг, топшириқларни бажаринг.
1.Зид маъноли сўзлар деб қандай сўзларга айтилади?
2.Яхши, тўғри, қора, сахий сўзларининг зид маъноларини топинг ва улар иштирок этган
мақолларга мисоллар келтиринг.
3.От сўз туркумига кирувчи зид маъноли сўзларга мисоллар топинг.
2-
вазифа. Мақолларни давом эттиринг.
Мард бир ўлар, ... Яхши топиб гапиради, ... Каттага ҳурматда ...
3-
вазифа. Қуйидаги сўзларнинг зид маъноли шерикларини топиб улар иштирокида сўз бирикмаларини
тузинг.
Оз - ... , қалин - ... , улкан- ..., кенг-... , тинчлик - ... , ер - ... , кун - ...
Ўқитувчи дарснинг боришини, талабаларнинг берилган вазифаларни бажаришини назорат қилиб
туради, уларнинг билим ва малакаси қай даражада эканлигини аниқлайди ҳамда вазифаларнинг тез ва тўғри
бажарилишига қараб ўйинда ғолиб бўлган, шунингдек, иккинчи, учинчи, тўртинчи ўринни олган гуруҳларни
аниқлайди.
Хулоса
Хулоса қилиб айтганда, олий таълим муассасалари рус гуруҳларида ўқитиладиган ―Ўзбек тили‖ ўқув
предмети мазмунида ―Лексикология‖ бўлими мавзуларини ўрганишда ўз ва кўчма маъноли сўзлар, синоним,
антоним, омоним, пароним, уядош сўзлар устида ишлаш, олинма сўзлар, терминлар, тасвирий ифода ва
иборалар луғатини тузиш, уларни нутқда қўллаш, сўз ва унинг маъноларини билишга қаратилган ҳар хил
ўйин-топшириқлар талабаларнинг сўз бойлигини оширишда муҳим ўрин эгаллайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |