Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Маъмурий жавобгарлик]


-модда. Жойнинг ўзида ундириб олинадиган жарима солиш тўғрисидаги қарорни ижро этиш


Download 3.68 Mb.
bet275/280
Sana21.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1792334
TuriКодекс
1   ...   272   273   274   275   276   277   278   279   280
Bog'liq
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс

334-модда. Жойнинг ўзида ундириб олинадиган жарима солиш тўғрисидаги қарорни ижро этиш
Ушбу Кодекснинг 283-моддасига мувофиқ жарима маъмурий ҳуқуқбузарлик содир қилинган жойнинг ўзида ундириб олинган тақдирда ҳуқуқбузарга қатъий молиявий ҳисобот ҳужжати ҳисобланган белгиланган нусхадаги квитанция берилади.
Жарима маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган жойнинг ўзида тўланмаса, ишни кўриб чиқиш ва қарорни ижро этиш ушбу Кодекснинг 332 ва 333-моддаларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
335-модда. Жарима солиш тўғрисидаги қарорни ижро этиш ишларини тугаллаш
Жарима солиш тўғрисидаги қарорга мувофиқ жарима тўла-тўкис ундириб олингач, унинг ижро этилганлиги ҳақида белги қўйилиб, шу қарорни чиқарган органга (мансабдор шахсга) ёки судга қайтарилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мажбурий ижрога қаратилган жарима солиш тўғрисидаги қарор ижро этилганидан сўнг давлат ижрочиси ижро ишини юритишни тамомлаш тўғрисида қарор чиқаради ва унинг бир нусхасини уни чиқарган органга (мансабдор шахсга) ёки судга юборади.
(335-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 17 мартдаги ЎРҚ-612-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.03.2020 й., 03/20/612/0326-сон)
ХХVII боб. НАРСАНИ ҲАҚИНИ ТЎЛАШ ШАРТИ БИЛАН ОЛИБ ҚЎЙИШ ТЎҒРИСИДАГИ ҚАРОРНИ ИЖРО ЭТИШ БЎЙИЧА ИШ ЮРИТИШ
336-модда. Нарсани ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш тўғрисидаги қарорни ижро этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш тўғрисидаги қарор асосида олиб қўйилган нарсалар белгиланган тартибда шартнома-воситачилик асосида ёхуд аукцион шаклидаги кимошди савдосида реализация қилинади.
(336-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 14 январдаги ЎРҚ-199-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 3-сон, 9-модда)
Ўқотар қуролларни ва ўқ-дориларни ҳақини тўлаб олиб қўйиш тўғрисидаги қарор ички ишлар органлари томонидан ижро этилади.
Ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйилган нарсани сотишдан тушган пуллар ушбу Кодекснинг 26-моддасига мувофиқ олиб қўйилган нарсаларни сотиш харажатларини чегириб қолиб, шу нарсаларнинг собиқ эгасига топширилади.

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   272   273   274   275   276   277   278   279   280




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling