Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Маъмурий жавобгарлик]


ХХVIII боб. НАРСАНИ МУСОДАРА ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ ҚАРОРНИ ИЖРО ЭТИШ БЎЙИЧА ИШ ЮРИТИШ


Download 3.68 Mb.
bet276/280
Sana21.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1792334
TuriКодекс
1   ...   272   273   274   275   276   277   278   279   280
Bog'liq
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс

ХХVIII боб. НАРСАНИ МУСОДАРА ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ ҚАРОРНИ ИЖРО ЭТИШ БЎЙИЧА ИШ ЮРИТИШ
337-модда. Нарсани мусодара қилиш тўғрисидаги қарорни ижро этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этиш қуроли ёки бевосита шундай ашё бўлган нарсани мусодара қилиш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси органларининг давлат ижрочилари томонидан ижро этилади.
(337-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 16 октябрдаги ЎРҚ-448-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2017 й.)
338-модда. Мусодара қилинган нарсани сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби
Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этиш қуроли ёки бевосита шундай нарса бўлган мусодара қилинган нарсани сотиш ва йўқ қилиб ташлаш белгиланган тартибда амалга оширилади.
339-модда. Нарсани мусодара қилиш тўғрисидаги қарорни ижро этиш бўйича иш юритишнинг тугалланиши
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ёки бевосита шундай нарса бўлган ашёни мусодара қилиш тўғрисидаги қарор ижро этилганидан сўнг давлат ижрочиси ижро иши юритишни тамомлаш тўғрисида қарор чиқаради ва унинг бир нусхасини уни чиқарган маъмурий судга юборади.
(339-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январдаги ЎРҚ-463-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон — 2018 йил 1 апрелдан кучга киради)
ХХIХ боб. МАХСУС ҲУҚУҚДАН МАҲРУМ ЭТИШ ТЎҒРИСИДАГИ ҚАРОРНИ ИЖРО ЭТИШ БЎЙИЧА ИШ ЮРИТИШ
340-модда. Махсус ҳуқуқдан маҳрум этиш тўғрисидаги қарорни ижро этувчи органлар
Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги қарор ушбу Кодекснинг 248-моддасида кўрсатиб ўтилган ички ишлар органларининг мансабдор шахслари томонидан ижро этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кема ҳайдовчиларини кичик ҳажмли кемаларни бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги қарор ушбу Кодекс 2491-моддасининг тўртинчи қисмида кўрсатиб ўтилган Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Кичик ҳажмли кемалар инспекциясининг мансабдор шахслари томонидан ижро этилади.
(340-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-597-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 03/19/597/4193-сон — 2020 йил 26 мартдан кучга киради)
Ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги қарор ушбу Кодекснинг 261-моддаси иккинчи қисмида айтиб ўтилган ов қилиш қоидаларига риоя этилиши устидан давлат назорати олиб борувчи органларнинг мансабдор шахслари томонидан ижро этилади.

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   272   273   274   275   276   277   278   279   280




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling