77-модда. Интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилиш
[ОКОЗ:
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.14.00 Судьялар малака ҳайъатлари]
Судьялар малака ҳайъатининг интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисидаги қарори устидан Судьялар олий малака ҳайъатига шикоят қилиш мумкин.
Судьялар олий малака ҳайъатининг қарори устидан Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашига шикоят бериш мумкин.
12-боб. Судьянинг ваколатларини тўхтатиб туриш ва тугатиш
78-модда. Судьянинг ваколатларини тўхтатиб туриш
[ОКОЗ:
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.14.00 Судьялар малака ҳайъатлари]
Судьянинг ваколатлари тегишли судьялар малака ҳайъати қарори билан қуйидаги ҳолларда тўхтатиб турилади, агар:
судья ўз лавозимига зид фаолият билан шуғулланаётган бўлса;
судьяга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган бўлса;
судья суднинг ҳал қилув қарори билан бедарак йўқолган деб топилган бўлса;
судьяга нисбатан жиноят иши қўзғатилган бўлса;
судья давлат ҳокимияти вакиллик органлари сайловида депутатликка номзод сифатида иштирок этаётган бўлса.
Судьянинг ваколатлари уларни тўхтатиб туришга сабаб бўлган асослар бекор бўлгунга қадар тўхтатиб турилади.
Судья қонунда белгиланган тартибда тегишли судьялар малака ҳайъати қарори устидан шикоят қилишга ҳақли.
Судьянинг ваколатлари тўхтатиб турилиши унга иш ҳақи тўлашни тўхтатишга ёки иш ҳақи миқдорини камайтиришга, унинг таъминоти даражасини пасайтиришга ва судьяни ушбу Қонунда белгиланган дахлсизлик кафолатларидан маҳрум қилишга сабаб бўлмайди, бундан эҳтиёт чораси сифатида судьяга нисбатан қамоққа олиш чораси танланган ҳоллар мустасно.
Судьянинг ваколатларини қайта тиклаш тўғрисидаги қарор судьянинг ваколатларини тўхтатиб турган тегишли судьялар малака ҳайъати томонидан қабул қилинади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан тасдиқланган Судьяларнинг малака ҳайъатлари тўғрисидаги низомнинг 7-боби.
Do'stlaringiz bilan baham: |