Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Умумий масалалар


-модда. Судьялар малака ҳайъатлари


Download 0.95 Mb.
bet35/49
Sana02.06.2024
Hajmi0.95 Mb.
#1833727
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   49
Bog'liq
судлар тўрисидаги қонун

80-модда. Судьялар малака ҳайъатлари
[ОКОЗ:
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.14.00 Судьялар малака ҳайъатлари]
Судьялар малака ҳайъатлари қуйидаги масалаларни кўриб чиқиш учун тузилади:
судьянинг интизомий жавобгарлиги;
судьянинг ваколатларини тўхтатиб туриш ёки муддатидан илгари тугатиш;
судьянинг дахлсизлигини таъминлаш;
судьяга малака даражасини бериш;
халқ маслаҳатчиларини танлаш ва уларнинг сайловини ўтказиш бўйича ишларни ташкил қилиш;
судьянинг қасамёди ва Судьялар одоби кодексига риоя этилиши устидан назорат қилиш.
Судьялар малака ҳайъатлари Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришида унга кўмаклашади.
Судьялар олий малака ҳайъати Ўзбекистон Республикаси судьялари қурултойи томонидан беш йил муддатга сайланади.
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари судьяларининг малака ҳайъатлари тегишли судлар судьяларининг конференцияларида беш йил муддатга сайланади.
Судьялар малака ҳайъатларининг фаолиятини ташкил этиш тартиби қонун билан тасдиқланадиган низомда белгиланади.
13-боб. Судьяларнинг ва улар оила аъзоларининг моддий ҳамда ижтимоий таъминоти
81-модда. Судьяларнинг моддий таъминоти
[ОКОЗ:
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.15.00 Судларнинг молиялаштириш ва моддий-техник таъминоти;
2.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.17.00 Судьяларнинг малака даражаси]
Судьянинг иш ҳақи қонунчиликда белгиланган миқдорларда ва республика бюджети маблағлари ҳисобидан тўланадиган ойлик лавозим маошидан, малака даражаси, кўп йиллик хизмати, фахрий унвони учун ҳар ойлик устама ҳақлардан иборат бўлади.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ судьяларга бошқа тўловлар ҳам амалга оширилиши мумкин.
Судьяларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг белгиланган фонди доирасида мукофотлар тўланиши ва моддий ёрдам кўрсатилиши мумкин.
Судьялар хизмат сафарига юборилганда ҳаво, темир йўл, автомобиль йўловчилар транспортида (такси ва шаҳар йўловчилар транспорти бундан мустасно) жой банд қилиб қўйиш ва йўл ҳужжатларини навбатсиз олиш ҳуқуқидан фойдаланади.

Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling