Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Умумий масалалар
-модда. Судьялик лавозимига сайланадиган, тайинланадиган шахсларга қўйиладиган талаблар
Download 0.95 Mb.
|
судлар тўрисидаги қонун
- Bu sahifa navigatsiya:
- 69-модда. Судьяларни сайлаш ва тайинлаш тартиби [ОКОЗ: 1.
68-модда. Судьялик лавозимига сайланадиган, тайинланадиган шахсларга қўйиладиган талаблар
[ОКОЗ: 1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.12.00 Вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари] Ушбу Қонуннинг 67-моддаси талабларига жавоб берадиган, юридик ихтисослик бўйича камида ўн беш йиллик иш стажига, шу жумладан, қоида тариқасида, судья сифатида камида етти йиллик иш стажига эга бўлган шахс Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси бўлиши мумкин. Ушбу Қонуннинг 67-моддаси талабларига жавоб берадиган, юридик ихтисослик бўйича камида ўн йиллик иш стажига, шу жумладан, қоида тариқасида, судья сифатида камида икки йиллик иш стажига эга бўлган шахс Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг, Қорақалпоғистон Республикаси судининг, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий судининг, вилоят, Тошкент шаҳар судининг, вилоят, Тошкент шаҳар маъмурий судининг судьяси бўлиши мумкин. Ушбу Қонуннинг 67-моддаси талабларига жавоб берадиган, ўттиз беш ёшга тўлган ва юридик ихтисослик бўйича камида етти йиллик иш стажига эга бўлган шахс туманлараро, туман, шаҳар судининг, ҳудудий ҳарбий суднинг судьяси бўлиши мумкин. Илк бор судьялик лавозимига тайинланадиган номзодлар Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабида мажбурий тартибда ўқиши шарт. Ўқиш даврида улар асосий иш жойи бўйича ўртача ойлик иш ҳақи сақланмаган ҳолда меҳнат мажбуриятларини бажаришдан озод этилади, бироқ ўқишнинг бутун даврида иш жойи (лавозими) сақланади. 69-модда. Судьяларни сайлаш ва тайинлаш тартиби [ОКОЗ: 1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.12.00 Вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари; 2.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.13.00 Судьяларнинг мақоми. Судьяларнинг сайланиш ва тайинланиш тартиби. Ваколатларни тугатиш. Судьяларнинг моддий ва ижтимоий таъминоти] Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг тавсияси асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан сайланади. Вилоят, Тошкент шаҳар суди, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди, вилоят, Тошкент шаҳар маъмурий суди, туманлараро, туман, шаҳар суди, ҳудудий ҳарбий суд судьяси Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши томонидан лавозимга тайинланади. Қорақалпоғистон Республикаси суди, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, Қорақалпоғистон Республикаси туманлараро, туман, шаҳар суди судьяси Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг тақдимномасига биноан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан лавозимга тайинланади. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланадиган ёки келишиб олинадиган лавозимларда фаолият юритаётган ва бенуқсон обрў-эътиборга эга бўлган шахслар, истисно тариқасида, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабида мажбурий тартибда ўқитилмаган ҳолда илк бор судьялик лавозимларига тайинланиши мумкин. Судьяни лавозимга тайинлаш тегишли судьялар малака ҳайъатининг хулосаси инобатга олинган ҳолда амалга оширилади. Download 0.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling