Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Умумий масалалар


-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг матбуот органлари


Download 0.95 Mb.
bet39/49
Sana02.06.2024
Hajmi0.95 Mb.
#1833727
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   49
Bog'liq
судлар тўрисидаги қонун

92-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг матбуот органлари
Ўзбекистон Республикаси Олий суди ўз матбуот органларига эга.
93-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги илмий-маслаҳат кенгаши
Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузурида маслаҳат органи бўлган ва жамоатчилик асосида ишлайдиган илмий-маслаҳат кенгаши тузилади. Унинг вазифасига қонунчиликни қўллаш юзасидан суд амалиётида келиб чиқадиган масалалар бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш киради.
94-модда. Судлар муҳри
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.02.00.00 Давлат рамзлари. Пойтахт / 01.02.01.00 Давлат герби, мадҳияси, байроғи]
Суд Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.
95-модда. Судьяларнинг махсус кийими
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.08.00.00 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси / 01.08.02.00 Олий Мажлис Сенати (юқори палатаси) / 01.08.02.01 Олий Мажлис Сенати ваколати]
Судья одил судловни махсус кийимда амалга оширади, кийим тавсифи ва намуналари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан тасдиқланади.
96-модда. Судьянинг гувоҳномаси
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.02.00 Ваколат]
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раисига, раис ўринбосарларига ва судьяларига гувоҳномалар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан берилади. Бошқа судларнинг судьяларига гувоҳномалар Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси томонидан берилади.
97-модда. Судлар фаолияти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш
[ОКОЗ:
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.11.00 Ҳарбий судлар;
2.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.17.00 Судьяларнинг малака даражаси;
3.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.20.00 Суд амалиёти ва статистикаси]
Қуйидагилар тасдиқлансин:
Ҳарбий судлар фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низом — ушбу Қонунга 1-иловага мувофиқ;
Судьяларнинг малака даражалари тўғрисидаги низом — ушбу Қонунга 2-иловага мувофиқ;
Суд тизими ходимларининг мансаб даражалари тўғрисидаги низом — ушбу Қонунга 3-иловага мувофиқ.

Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling