Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Умумий масалалар


-модда. Судьяларнинг ҳар йилги меҳнат таътили


Download 0.95 Mb.
bet36/49
Sana02.06.2024
Hajmi0.95 Mb.
#1833727
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   49
Bog'liq
судлар тўрисидаги қонун

82-модда. Судьяларнинг ҳар йилги меҳнат таътили
[ОКОЗ:
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.12.00 Вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари]
Судьяларга ҳар йили ўттиз календарь кунидан иборат меҳнат таътили берилади.
Ўн йилдан ортиқ судьялик иш стажига эга бўлган судьяларга ўз хоҳишига кўра олти календарь кунигача қўшимча меҳнат таътили берилиши мумкин.
83-модда. Судьяларни уй-жой билан таъминлаш
[ОКОЗ:
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.12.00 Вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари]
Уй-жойга муҳтож бўлган судья маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда суд жойлашган ерда хизмат турар жойи билан таъминланади.
Судья унга доимий яшаш учун белгиланган тартибда турар жой берилгунга қадар турар жой арендаси, ижараси (иккиламчи ижараси) билан боғлиқ харажатлари компенсация қилиниши ҳуқуқига эга.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 31 октябрдаги 312-сон қарори билан тасдиқланган Судьяларга, суд органлари ходимларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларига имтиёзли шартларда уй-жой сотиб олишга узоқ муддатли ипотека кредитлари бериш тартиби тўғрисидаги низом.
84-модда. Судьяларни ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш чоралари
[ОКОЗ:
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.12.00 Вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари]
Судьянинг ҳаёти ва соғлиғи давлатнинг махсус муҳофазасида бўлади ҳамда республика бюджети маблағлари ҳисобидан давлат томонидан мажбурий тартибда суғурта қилинади.
Қуйидаги ҳолларда суғурта компаниялари (суғурталовчилар) суғурта суммаларини тўлайди:
судья ишлаётган даврида ёки ваколатлари муддати тугаганидан кейин ҳалок бўлса (вафот этса), агар бу судья ўз хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан дучор бўлган майиблиги ёки соғлиғининг бошқача шикастланиши оқибатида рўй берган бўлса, унинг меросхўрларига — судьянинг эллик ойлик иш ҳақи миқдорида;
судья ўз хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан келгусида касбга доир фаолият билан шуғулланиш имкониятини истисно этадиган даражада майиб бўлиб қолганида ёки унинг соғлиғига бошқача шикаст етказилганида — судьянинг йигирма беш ойлик иш ҳақи миқдорида;
судья ўз хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан келгусида касбга доир фаолият билан шуғулланиш имкониятини истисно этмайдиган ва меҳнат қобилиятининг доимий йўқолишига олиб келмайдиган даражада майиб бўлиб қолганида ёки унинг соғлиғига бошқача шикаст етказилганида — судьянинг беш ойлик иш ҳақи миқдорида.
Судья ўз хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан келгусида касбга доир фаолият билан шуғулланиш имкониятини истисно этадиган даражада майиб бўлиб қолганида ёки унинг соғлиғига бошқача шикаст етказилганида мажбурий давлат суғуртаси бўйича олинган тўловларни ҳисобга олмаган ҳолда унга иш ҳақи ва тайин этилган пенсия ўртасидаги фарқ тарзидаги компенсация ҳар ойда тўланади.
Судья ўз хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан дучор бўлган майиблик ёки унинг соғлиғига бошқача шикаст етказилиши оқибатида ҳалок бўлса (вафот этса), унинг қарамоғида бўлган меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоларига судья иш ҳақининг уларнинг ҳиссасига тўғри келадиган қисми ва боқувчисини йўқотганлиги муносабати билан уларга тайинланган пенсия ўртасидаги фарқ тарзидаги компенсация ҳар ойда, мажбурий давлат суғуртаси бўйича олинган тўловларни ҳисобга олмаган ҳолда тўланади.
Судьянинг ўз хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан унга тегишли мол-мулкни йўқ қилиш ёки шикастлаш оқибатида етказилган моддий зарарнинг ўрни судьяга ёки унинг оила аъзоларига тўлалигича қопланади.
Ушбу модданинг иккинчи — бешинчи қисмларида назарда тутилган зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича тўловлар республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилиб, кейинчалик улар айбдор шахслардан қонунда белгиланган тартибда ундириб олинади.

Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling