Қодирова феруза маъмуровна олий ҳарбий таълим муассасалари курсантларини маънавий-ахлоқий қадриятлар асосида тарбиялашнинг назарияси ва методикаси


Тaдқиқoт нaтижaлapининг aпpoбaцияcи


Download 0.9 Mb.
bet8/39
Sana15.02.2023
Hajmi0.9 Mb.
#1200047
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   39
Bog'liq
Қодирова Ф Автореферат3 тил 14 02 2023 rtf

Тaдқиқoт нaтижaлapининг aпpoбaцияcи. Мазкур тадқиқот натижалари 2 та халқаро ва 2 та республика илмий-амалий анжуманларида муҳокамадан ўтказилган.
Тaдқиқoт нaтижaлapнинг эълoн қилингaнлиги. Тадқиқот доирасида жами 18 тa илмий иш, жумлaдaн, Ўзбeкиcтoн Pecпубликacи Вaзиpлap Мaҳкaмacи ҳузуpидaги Oлий aттecтaция кoмиccияcининг дoктopлик диccepтaциялapи acocий илмий нaтижaлapини чoп этиш тaвcия этилгaн илмий нaшpлapдa 4 та илмий мaқoлa, халқаро илмий мақолалар 6 та, халқаро илмий тезислар 4 та, илмий тезислар 4 та чoп этилгaн.
Диccepтaциянинг тузилиши вa ҳaжми. Диссертация таркиби киpиш, уч бoб, хулoca, фoйдaлaнилгaн aдaбиётлap pўйхaти ҳaмдa илoвaлapдaн ибopaт бўлиб, ҳaжми 139 caҳифaни тaшкил этaди.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Кириш қисмида тадқиқотнинг долзарблиги асосланган, тадқиқотнинг мақсади ва вазифалари, объекти ва предмети аниқланган, ишнинг фан ва технологияларни ривожлантиришнинг муҳим йўналишларига мослиги кўрсатилган. Шунингдек, диссертациянинг илмий янгилиги, амалий натижалари, натижаларнинг ишончлилиги, илмий ва амалий аҳамияти, натижаларнинг жорий этилиши ва эълон қилинганлиги, ишнинг тузилиши борасидаги маълумотлар келтирилган.
Диссертациянинг биринчи боби «Олий ҳарбий таълим муассасалари курсантларини маънавий-ахлоқий қадриятлар асосида тарбиялашнинг назарий асослари» деб номланиб, унда олий ҳарбий таълим муассасаларида курсантларни маънавий-ахлоқий қадриятлар асосида тарбиялаш тушунчаси мазмуни ёритилган ва тарихий-назарий жиҳатдан таҳлил этилган, шунингдек, олий ҳарбий таълим муассасаларида курсантларни маънавий-ахлоқий қадриятлар асосида тарбиялашда амалдаги ўқув дастурлар ва материаллар ўрганилган, курсантларни маънавий-ахлоқий қадриятлар асосида тарбиялаш методикасини амалга ошириш шакллари ва методлари кўриб чиқилган ҳамда назарий хулосалар ишлаб чиқилган. Мазкур бобда турли илмий адабиётларни таҳлил қилиш асосида «маънавият» ва «маънавий-ахлоқий қадриятлар», «маънавий-ахлоқий тарбия» каби илмий тушунчаларнинг мазмуни ва моҳияти очиб берилган.
Хусусан, Ш.Ш.Олимов, В.И.Хальзов ва Т.Л.Женатова, А.И.Субеттон, И.С.Маренко, Н.А.Пархоменко ва бошқа олимларнинг илмий қарашларига таянган ҳолда «маънавий-ахлоқий тарбия» тушунчасига «қадриятлар йўналишининг тизимли элементи бўлган, уларнинг маданий ва ижтимоий аҳамиятини кўрсатадиган, онгли фаолият ва хатти-ҳаракатларни тартибга солувчи, уларга ахлоқий хусусият берадиган ва уни юксак идеалларга эришишга йўналтирувчи шахсий муносабатлар» сифатида муаллифлик таърифи берилган.
Мазкур бобда замонавий шароитда олий ҳарбий таълим муассасаси курсантларини маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг долзарблиги қуйидагича изоҳланган: Яъни:

  • ҳозирги вақтда давлат ҳаётининг барча соҳаларида, хусусан, қуролли кучларда ҳам ислоҳотларни якунлаш бўйича мамлакатимиз олдида турган вазифаларни ҳал қилиш учун миллатнинг руҳини, ватанга бўлган ишончни тиклашнинг долзарблиги;

  • маънавиятнинг аниқ етишмаслиги билан техноген жамият ривожланиши оқибатларининг кучайиши умумий тенденцияси мавжуд бўлиб, бу жамиятни борган сари бўлиниб бораётган салбий омилларнинг номоён бўлишига ёрдам беради;

  • тарихга муносабат ҳар доим ҳам объектив бўлмаган, уни ўқишда жуда кўп ҳаддан ташқари ҳолатлар мавжуд эди, бу уни ўрганишда ҳам, жаҳон тарихи ва цивилизациядаги ўрни ҳақидаги саволга жавоб излашда ҳам катта зарар келтирди;

  • миллий анъаналар бўйича курсантларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш муаммоси анъанавий равишда маҳаллий ҳарбий фан ва умуман давлат учун долзарб бўлган қўшинларнинг маънавияти концепцияси билан чамбарчас боғлиқ.

Мазкур боб таҳлилидан кўринадики, олий ҳарбий таълим муассасалари курсантларини маънавий-маърифий тарбияси бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларга қарамасдан, ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси ҳолати қониқарсизлигича қолаётганлигини ҳамда бу йўналишда қуйидаги муаммолар мавжуд:

  • олий ҳарбий таълим муассасалари курсантларини тарбиялашнинг мазмуни, жараёни ва босқичлари ўртасида ўзаро алоқалар мавжуд эмас;

  • маънавий-ахлоқий тарбиянинг илмий ва ўқув-моддий базаси заиф, чақирилувчилар билан ишловчи мутахассисларнинг касбий тайёргарлик даражаси пастлигича қолмоқда; ёшларнинг мафкуравий иммунитети, маданий ва умумий билим савияси, жамиятдаги янги жараён ва ҳодисаларни идрок этишга тайёрлиги давр талабига жавоб бермайди;

  • Қуролли Кучлар шахсий таркибини маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг мавжуд тизими ҳам уларда юксак маънавий-ахлоқий, жанговар ва психологик фазилатларни шакллантириш, ҳарбий жамоаларда уларнинг жанговар тайёргарлик даражасига жиддий таъсир кўрсатувчи салбий ҳолатларнинг олдини олишни тўлиқ таъминламаяпти.

Шунингдек, фанларнинг ўқув дастурлари таҳлил этилганда Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетида «Хизмат фаолиятини психологик таъминлаш» мутахассислигидан ташқари бошқа мутахассисликларда педагогика ва психология фанлари киритилмаганлиги, бу эса, маънавий тарбия соҳасида ўқитувчиларнинг фаолиятини методик таъминловчи ўқув материаллари, шу жумладан, маънавий тарбия соҳасига оид методик қўлланмалар, курсантлар учун зарур дарсликлар етарли эмаслигига ҳам олиб келмоқда.
Бизнингча, турдош олий ҳарбий таълим муассасалари билан ҳам таққосланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясида барча мутахассисларда «Педагогика» ва «Психология» фанлари ўқитилиши, Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлар Академиясида ҳам барча мутахассисликларда «Ҳарбий педагогика» ва «Ҳарбий психология» фанлари ўқитилиши зарур.
Таҳлиллардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетида курсантларни маънавий-ахлоқий қадриятлар асосида тарбиялашнинг назариясини такомиллаштириш мақсадида мавжуд барча мутахассисликларда ҳар бир мутахассислик хусусиятидан келиб чиқиб «Ҳарбий педагогика» ва «Ҳарбий психология» фанларини ўқув режаларига киритилиши лозим.
Тадқиқот давомида курсантларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг асосий принциплари қуйидагича тавсифланди (1-расм).



Download 0.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling