Қодирова феруза маъмуровна олий ҳарбий таълим муассасалари курсантларини маънавий-ахлоқий қадриятлар асосида тарбиялашнинг назарияси ва методикаси


Курсантларни маънавий-ахлоқий қадриятлар асосида тарбиялаш тизими


Download 0.9 Mb.
bet11/39
Sana15.02.2023
Hajmi0.9 Mb.
#1200047
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   39
Bog'liq
Қодирова Ф Автореферат3 тил 14 02 2023 rtf

Курсантларни маънавий-ахлоқий қадриятлар асосида тарбиялаш тизими






3-расм. Олий ҳapбий тaълим муaccacaлapи куpcaнтлapини мaънaвий-aхлoқий қaдpиятлap pуҳидa тapбиялaш тизимининг зaмoнaвий мoдeли

Олий ҳарбий таълим муассасаларида курсантларни маънавий-ахлоқий қадриятларни шакллантириш мезонлари ва уларга мос кўрсаткичлар ишлаб чиқилган ва илмий-назарий асослантирилган. Жумладан, курсантларнинг «маънавий-ахлоқий қадриятлар» тушунчаси мазмун-моҳиятини билишлари ва тушуна олишлари даражасини белгиловчи мезон - 1) «маънавий қадриятлар» билан боғлиқ тушунчаларнинг мазмун-моҳиятини англай олиши; 2) маънавият қонунлари, индивидуал шакллари ва миллий асосларини билиши; 3) миллий ғоя, мафкура ва маънавият, моддийлик, қадриятлар, дин ва маънавият, маънавият ва маърифат, маънавият ва ахлоқ, таълим ва тарбия тизимининг уйғунлигини тушуниш; 4) миллий қадриятларимизнинг такомиллашув босқичи ва маънавий меросимиздан хабардор бўлиш. Курсантларнинг маънавий-ахлоқий қадриятлар билан боғлиқликда ўрганилган материалларни амалий фаолиятда қўллай олиш даражасини белгиловчи мезонлар - 1) касбий фаолияти билан боғлиқликда маънавий етукликни намоён эта олиши; 2) ўзининг ҳарбий хизмати фаолиятида маънавий-ахлоқий қадриятлардан самарали фойдалана олиш; 3) маънавий иллатларга қарши тура олиш ва курашиш; 4) маънавий-ахлоқий, маънавий тарғибот ва ташвиқот ишларида фаол иштирок этиш; 5) маънавий-маърифий ишларда жонбозлик ва маънавий жасорат кўрсата олиш. Курсантларнинг маънавий ҳаётини анализ ва синтез қила олиш даражасини белгиловчи мезонлар - 1) «маънавият», «маънавиятсизлик», «маънавий ахлоқий қадриятлар»нинг фарқини ажрата олиш; 2) маънавий-ахлоқий фазилатларни таснифлаш; 3) мустақиллик маънавиятининг асосий йўналишлари ва ўзига хосликларини белгилай олиш; 4) шахс ва миллат маънавий камолотининг уйғунлигини тавсифлаш; 5) шахс маънавияти ва миллий маънавиятнинг ўзаро нисбатини умумлаштира олиш. Курсантларнинг шахс маънавий эҳтиёжларини баҳолай олиш даражасини белгиловчи мезонлар - 1) касбий фаолияти билан боғлиқликда маънавий етукликни намоён эта олиш; 2) ўзининг ҳарбий хизмати фаолиятида маънавий меросдан самарали фойдалана олиш; 3) маънавий иллатларга қарши тура олиш ва курашиш; 4) маънавий тарғибот ва ташвиқот ишларида фаол иштирок этиш; 5) маънавий-маърифий ишларда жонбозлик ва маънавий жасорат кўрсата олиш.


Диссертациянинг «Олий ҳарбий таълим муассасалари курсантларини маънавий-ахлоқий қадриятлар асосида тарбиялашни ривожлантириш методикаси» деб номланган учинчи бобида экспериментнинг ташкил этилиши, унинг олиб борилиши ва натижалари ёритилган.
Олий ҳарбий таълим муассасалари курсантларини маънавий-ахлоқий қадриятлар асосида тарбиялаш самарадорлигини текшириш йўнaлишидa илмий тадқиқотимизда илгари сурилган илмий – назарий қарашларимизни амалиётга жорий қилиб фикримизни исботлаш мақсадида тажриба-синов ишлари олиб борилди. Тажриба-синов ишлари Ўзбeкиcтoн Pecпубликacи Жaмoaт хaвфcизлиги унивepcитeти, Ўзбeкиcтoн Pecпубликacи Фaвқулoддa вaзиятлap вaзиpлиги Aкaдeмияcи, Чиpчиқ oлий тaнк қўмoндoнлик-муҳaндиcлик билим юpти курсантлари орасида ўтказилди.
Дастлабки босқичда олий ҳарбий билим юртларидаги ўқув жараёни ва маънавий-ахлоқий тарбиянинг амалдаги ҳолати, муаммолари ва мураккабликлари ўрганилди, олий ҳарбий билим юртларидаги тарбиявий ва мафкуравий ишлар ҳолати таҳлил этилди, буйруқлар ва тадбирлар режалари ўрганилди, қолаверса, ўқув режалари, намунавий ўқув дастурлари, ўқув адабиётлар, дарсликлар, ўқув қўлланмалар таҳлил қилинди. Ўзбекистон республикаси Жамоат хавфсизлиги университетининг профессор-ўқитувчилар ва курсантлар ўртасида сўровнома ўтказилиб, тарбиявий ва мафкуравий ишлар жараёнида юзага келаётган муаммолар аниқланиб, бу борадаги фикр-мулоҳазалар инобатга олинди.
Иккинчи амалий-шакллантирувчи босқичда респондентлар назорат гуруҳи ва экспериментал гуруҳларга бўлинди. Экспериментал гуруҳларда «Буюк кашфиётлар сари» интерактив дастуридан фойдаланган ҳолда ташкил этилди. Назорат гуруҳларида машғулотлар анъанавий методлар асосида олиб борилди.

Download 0.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling