“Офис дастурларидан фойдаланиб касбий фаолиятга оид амалий масалаларни ечиш”


Турланиш белгилари бўйича лойиҳага тавсиф: тури


Download 330.64 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/9
Sana28.12.2022
Hajmi330.64 Kb.
#1008568
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
1-tajriba ko\'rsatma

Турланиш белгилари бўйича лойиҳага тавсиф: тури амалий-йўналтирилган; 
предмет ва мазмун жиҳатдан кўлами бир нечта фан бўйича фойдаланилувчи фанлараро
лойиҳа; ўқувчилар ўқув лойиҳа фаолиятларини мувофиқлаштириш характери 
бевосита; иштирокчилар сони гуруҳ ўқувчилари 5 та ишчи гуруҳга бўлиниб, ҳар бир ишчи 
гуруҳда 5 тадан 6 тагача иштирокчи бўлиши мумкин (ўқувчилар кўпроқ бўлса, лойиҳа 
йўналишларини кўпайтириш мумкин); бажариш муддати ўрта муддатли – 1 ой. 
Лойиҳани бажариш тартиби: ўқувчиларнинг аудиториядан ташқари мустақил 
фаолиятларида бажарилади, амалий машғулотда тақдим этишади. Лойиҳа маҳсули амалий 
машғулотда, ўқувчилар ва педагог ўртасида белгиланган кунда амалга оширилади. 
Лойиҳанинг баҳоланиши  ишчи гуруҳлар томонидан бажарилган лойиҳа қуйидагича 
баҳоланади (гуруҳнинг ҳар бир аъзоси учун): ҳар бир ўқувчилар томонидан бажарилган 
лойиҳанинг алоҳида (мавзулар бўйича) қисмлари (энг юқори 5 балл); ҳисобот (энг юқори 1 
балл); МS Power Point лойиҳа тақдимоти (энг юқори 2 балл); оғзаки тақдимот ва лойиҳа 
ҳимояси (энг юқори 2 балл). 
Лойиҳа асосида ўқитиш босқичлари. 
Тайёрлов босқичи: лойиҳа билан танишиш; аудиториядаги машғулот вақтида ўқувчилар 
фаолиятини ташкил этиш. 
Лойиҳани бажариш босқичлари: аудиториядан ташқари фаолият даврида. 



Якуний босқич: лойиҳа тақдимоти, лойиҳа ва аудитория машғулотида ўқувчиларнинг 
лойиҳалаштириш фаолиятини баҳолаш. 
Лойиҳа асосида ўқитишни бошқариш: аудиториядан ташқари фаолиятда. 
Ўқитиш моделига қисқача тавсифнома. 
Лойиҳа асосида ўқитиш жараёнида қуйидагилар қўлланилади: ўқитиш усуллари: 
лойиҳалаштириш усули, матн ва ахборот манбалари билан ишлаш, тақдимот; ўқитиш 
шакллари: оммавий, алоҳида, гуруҳий; ўқитиш воситалари: лойиҳа топшириғи, услубий 
кўрсатмалар, компьютер технологиялари. 

Download 330.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling