4
2
Информатика ва ахборот технологиялари фанидан ўқув лойиҳа топшириғи:
“Гуруҳ сайтини яратиш”
ПЕДАГОГИК АННОТАЦИЯ
Ўқув предмети: «Информатика ва ахборот технологиялари».
Ўқув мавзуси: Гуруҳ сайтини яратиш.
Қатнашчилар: “Аниқ фанлар” йўналиши, 3-курс ўқувчилари.
Ўқитишнинг мақсади:
ўқув материали бўйича билимларни чуқурлаштириш,
ўқувчилар ўзлари мустақил равишда сайт ярата олиш кўникмаларини шакллантириш.
Режалаштирилаётган ўқув натижалари:
сайт яратиш бўйича
назарий билимларни
мустахкамлайди, амалий бажариш кўникмаларига эга бўлади, сайт яратиш ҳақида кўникмага
эга бўлади, ўқувчилар ўзлари мустақил равишда сайт ярата олади.
Ўқувчилар лойиҳани муваффақиятли бажаришлари учун билишлари лозим
бўлган таянч билим ва кўникмалар қуйидагилардан иборат:
Қуйидаги таянч билимларни билиши керак: НТМL ҳақида билиши, НТМL тегларини
вазифалари ва ундан фойдаланиш.
Қуйидаги кўникмаларга эга бўлишлари керак:
НТМL да теглар билан ишлаш,
тахлил
қилиш, манбалар билан ишлаш, маълумотлар йиғиш, қайта ишлаш ва тақдим этиш; гуруҳда
фаолият юритиш, ҳамкорликда ўқиш тартиб ва қоидалари.
Do'stlaringiz bilan baham: