Қоидаларидан келиб чиқиб, барча давлатлар билан тинч-тотув яшаш сиёсатини ўтказа бориб ўз мудофаа қудратини қуролли тажовуздан ҳимояланиш учун етарли даражада сақлаб туради


-модда. Бошқа вазирликлар ва идораларнинг ваколатлари


Download 234.47 Kb.
bet5/7
Sana14.10.2023
Hajmi234.47 Kb.
#1702779
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1. Mudofaa to\'g\'risida qonun 641 XII

8-модда. Бошқа вазирликлар ва идораларнинг ваколатлари
Ҳарбий буюртмаларни бажараётган вазирликлар ва идоралар бошқарувнинг топширилган тармоқларида мудофаа эҳтиёжларига мўлжалланган зарур маҳсулотларнинг етказиб берилиши учун, тармоқнинг сафарбарлик тайёрлиги учун жавобгар бўлади, тармоқ ҳарбий даврда сафарбарлик тайёрлиги режасига мувофиқ барқарор ишлашини таъминлашга доир чора-тадбирларни амалга оширади.
[ОКОЗ:

1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.02.00.00 Мудофаани бошқариш / 15.02.02.00 Давлат бошқаруви ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг мудофаа соҳасидаги ваколатлари]

9-модда. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви маҳаллий идораларининг ваколатлари
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви маҳаллий идоралари:
корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар мудофаани, халқ хўжалигининг сафарбарлик тайёргарлигини таъминлаш соҳасидаги қонунларнинг бажаришлари учун масъул бўладилар;
ҳарбий қисмларга ва муассасаларга зарур маҳаллий маҳсулотлар етказилиб берилишини, улар сув, иссиқлик ва электр энергияси билан таъминланишини амалга оширадилар, алоқа воситаларини берадилар, коммунал-маиший ва бошқа хизматлар кўрсатадилар;
мудофаа манфаатларини кўзлаб қонунларга мувофиқ ер ажратиб берадилар ва улардан фойдаланишни назорат қилиб борадилар;
қонунларда белгиланган тартибда ҳарбий қисмларга, Қуролли Кучларнинг муассасаларига, ҳарбий ўқув юртлари, корхона ва ташкилотларига хизмат бинолари ва турар жойлар ажратиб берадилар, ҳарбий объектларга, ҳарбий хизматчиларга, уларнинг оилаларига нисбатан қонунга зид хатти-ҳаракатлар қилинишига йўл қўймаслик юзасидан чора-тадбирлар кўрадилар.
10-модда. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг вазифалари
Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар кимнинг тасарруфида эканликлари ва мулкчиликнинг шаклидан қатъи назар, давлатнинг ҳарбий буюртмалари ва шартномалар бажарилиши учун қонунда белгиланган тартибда жавоб берадилар, сафарбарлик учун керакли кучларни ва захираларни яратадилар ва шай қилиб турадилар.

Download 234.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling