Қоидаларидан келиб чиқиб, барча давлатлар билан тинч-тотув яшаш сиёсатини ўтказа бориб ўз мудофаа қудратини қуролли тажовуздан ҳимояланиш учун етарли даражада сақлаб туради


З-модда. Уруш ҳолати, ҳарбий давр


Download 234.47 Kb.
bet7/7
Sana14.10.2023
Hajmi234.47 Kb.
#1702779
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1. Mudofaa to\'g\'risida qonun 641 XII

1З-модда. Уруш ҳолати, ҳарбий давр
Уруш ҳолати Ўзбекистон Республикасига ҳарбий ҳужум қилинган тақдирда эълон қилинади ва бу ҳолат бир-бирига қарши урушаётган томонлар сулҳ тузганларидан кейингина бекор қилинади.
Уруш ҳолати эълон қилиниши биланоқ ёки ҳарбий ҳаракатлар амалда бошлаб юборилган дақиқадан эътиборан ҳарбий давр амал қилади ҳамда у ҳарбий ҳаракатлар амалда тўхтатилган кунда ва соатда тугайди.
Республика ҳудудига қўшинлар ёки қуролли гуруҳлар қўққисдан ҳужум қилган ёки бостириб кирган тақдирда ҳарбий бошқарувнинг маҳаллий идоралари уруш эълон қилинишини кутмай ҳужумни қайтаришнинг барча чораларини кўришлари шарт.
[ОКОЗ:

1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.05.00.00 Уруш ҳолати. Ҳарбий ҳолат / 15.05.02.00 Ҳарбий ҳолат]

14-модда. Ҳарбий ҳолат
Ҳарбий хуруж хавфи бўлганида республиканинг айрим ерларида ёки бутун ҳудудида ҳарбий ҳолат жорий этилади.
Олий Бош кўмондоннинг вазифалари ҳарбий ҳолат эълон қилиниши биланоқ Ўзбекистон Республикаси Президенти зиммасига юкланади. Унинг ҳузурида Мудофаа Кенгаши тузилади, Кенгаш ҳарбий даврда Қуролли Кучларга ва халқ хўжалигига раҳбарлик қилади.
Ҳарбий ҳолат тартиби қонунлар билан белгиланади.
[ОКОЗ:

1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.05.00.00 Уруш ҳолати. Ҳарбий ҳолат / 15.05.03.00 Сафарбарлик]

15-модда. Сафарбарлик
Уруш ҳолати эълон қилиниши ёки ҳарбий ҳолат жорий этилиши биланоқ Қуролли Кучларни сафарбар этиб жойларга тарқатиш ва иқтисодиётни уруш даври иш тартибига ўтказиш мақсадида умумий ёки қисман сафарбарлик эълон қилинади.
Сафарбарликни ўтказиш тартиби қонунлар билан белгиланади.
[ОКОЗ:

1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.05.00.00 Уруш ҳолати. Ҳарбий ҳолат / 15.05.05.00 Ҳудудий мудофаа]

16-модда. Ҳудудий мудофаа
Ҳудудий мудофаа давлат чегараларини, ҳарбий объектлар ва иншоотларни душман ҳужумидан ҳимоя қилиш, душманнинг десантчи ва қўпорувчи кучларига қарши кураш, шунингдек ҳарбий ҳолат тартибини сақлаб туриш мақсадида ташкил этилади ва амалга оширилади.
Ҳудудий мудофаани таъминлашга жалб этилаётган кучларнинг вазифалари, уларни ташкил этиш ва ҳамкорликда ҳаракат қилиш тартиби Қуролли Кучларнинг сафарбарлик режасида белгилаб қўйилади.
17-модда. Фуқаролар ва мансабдор шахсларнинг мудофаа тўғрисидаги қонунларни бузганлик учун жавобгарлиги
Фуқаролар ва мансабдор шахсларнинг мудофаа тўғрисидаги қонунларни бажармаслиги амалдаги қонунларга мувофиқ жиноий, маъмурий, интизомий жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 3 июль,
641-ХII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 10-сон, 398-модда)

Download 234.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling