Оила психологияси


Download 360.17 Kb.
bet56/79
Sana10.11.2023
Hajmi360.17 Kb.
#1762112
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   79
Bog'liq
portal.guldu.uz-Оила психологияси

4-савол баёни.


Оила, ундаги шахслараро муносабатлар, эр-хотин ва ота-она ҳамда болалар муносабатлари кўплаб тадқиқотларнинг объекти ва предмети бўлган. Бу борада Ўзбекистон олимларининг ишлари ҳам диққатга молик. Лекин бу ҳақда маҳаллий матбуотда, Республика “Оила” илмий-амалий маркази томонидан чоп этилган қатор рисола ва қўлланмаларда батафсил баён этилганлиги сабабли, бу борада жаҳон адабиётида келтирилган илмий изланишларнинг қонуниятларини баён этишга қарор қилдик.
Хусусан, ота-оналик установкалари ва уларнинг фарзанд тарбиялаш услублари муаммоси россиялик қатор изланувчиларнинг асарларида қайд этилган (А.Е. Личко, 1979; А.А. Бодалев, А.А. Столин, 1989; Э.Г. Эйдемиллер, В.В. Юстицкий, 1999). Ота-оналикнинг энг муҳим сифатларига аввало – протекция ёки фарзандларини тарбиялаш учун сарфланадиган куч, вақт ва эътиборнинг мезони, боланинг турли эҳтиёжларини қондириш даражаси, интизомга чақириш билан боғлиқ талаблар даражаси, таъқиқловлар ёки боланинг хулқини жиловлаш учун ишлатиладиган санкциялар тизими киради.
7.4-жадвал
Ота-оналик хулқ-атворига кўра оилада бола тарбиясининг услублари



Тарбия услуби

Протек-ция

Эҳтиёжларни қондириш

Талабчан-лик

Таъқиқ-лаш

Санкция

Ҳаддан зиёд ғам-хўрлик кўрсатиш
гиперпротекция

+

+

-

-

-

Ғамхўрликдан устун келувчи гиперпротекция

+

±

±

+

+

Ортиқча ахлоқий масъулият

+

-

+

±

±

Эмоционал раддия

-

-

±

±

±

Ўта қаттиққўл-лик

-

-

±

±

+

Гипопротекция

-

-

-

-

±

Ушбу мезонлар асосида турли оилаларда ота-оналарнинг ўз фарзандларини тарбиялаш услубларини фарқлаш мумкин. (7.4-жадвал).



Download 360.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling