Оила психологияси


Download 360.17 Kb.
bet6/79
Sana10.11.2023
Hajmi360.17 Kb.
#1762112
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   79
Bog'liq
portal.guldu.uz-Оила психологияси

Мавзу юзасидан саволлар:

1 .Психологик билимоар тизимида оила психологиясининг ўрни қандай?


2.Оила психологияси фанининг бошқа фанлар билан боғлиқлик томонини қандай изоҳлайсиз?

2-мавзу: Оила ва оилавий муносабатлар борасидаги қарашлар


Асосий саволлар:



  1. «Авесто»да оила ҳақида баён этилган фикрлар.

  2. Оила хусусида шарқ мутафакирларининг қарашлари

3.Исломда оилавий муносабатлар масалалари.
Мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар: мутафаккир, эволюция, формация, никоҳ.


1-саволнинг баёни. Шарқ мутаффаккирларининг барчасини ғоявий жиҳатдан бираштирган асос шу бўлганки, улар шахс тарбияси ва камолотида оиланинг, оилавий тарбиянинг роли юқори қўйилган, айниқса, шахснинг ақлий ва ахлоқий камолотида оиланинг ўрни, ота-она ва яқин кишиларнинг йўналтирувчи ва тарбияловчи вазифаларига алоҳида эътибор берганлар.Улар фақат оиладагина ривожланиши мумкин бўлган сифатлар- ҳалоллик, поклик, мардлик, меҳрибонлик, ҳақгўйлик каби қатор фазилатларни барча сифатлардан юқори қўйишлари билан бирга инсоний муносабатларда намоён бўладиган юксак фазилатлар, авволо, ота-онадан болага ўтиши ва уларнинг жамият тараққиётига ижобий таъсири каби қимматли фикрлар ва бу борадаги амалий кўрсатмаларни ўз фалсафий-ахлоқий социологик ва психологик қарашларида ифодалаб берилган. .
Зардуштийликнинг қадимий китоби- “Авесто”да оила муқаддас даргоҳ эканлиги, оила барқарорлигида эр ва хотинннинг тенг масъуллиги, фарзанд тарбияси тўғрисидаги фикрлар баён этилган. Оиланинг тинч ва фаровон бўлиши нималарга боўлиқ эканлиги ҳақида эса: “Порсо, инсон уй тиклаб, оловга, оиласига, хотин ва фарзандларига ўрин ажратиб берса, уйида ноз-неъматлари мухайё бўлиб, хотин ва фарзандларифаровон яшаса, уйида эътиқод, собит олови алангали, бошқа нарсалариҳам мўл-кўл бўлса, ўша манзил мухтарамдир”,- деб ёзилган.
Бу китобда кўрсатилишича, оилада ота етакчи бўлгани маъқул. Шунингдек унда ифодаланган оила ва оилавий муносабатларда ҳаммак риоя этиши лозим бўлган. Энг аҳамиятли жиҳати шундаки, унда эр-хотинни ўзаро содиқ, ғамхўр, меҳрибон бўлишлари лозимлиги ва аёлнинг ҳақ-хуқуқини ҳимоя қилиш ўша даврда ҳам қонун даражасида кўтарилганлиги маълумдир.Умуман олганда, зардуштийлик давриданоқ оила масалаларига катта эътибор қаратилган бўлиб, бу эса оиланинг жамиятда тутган ўрни ва мавқейини мустаҳкамлаш учун азал даврларданоқ замин яратилганлигини кузатамиз.



Download 360.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling