РЕФЛЕКСИЯ - киши билимларининг ўз-ўзига, ўзининг ички оламига, психик сифатлари ва психик ҳолатларига қаратилишидир.
СТИМУЛ - рецепторларда қўзғалишни вужудга келтирадиган ташқи ички таъсирдир.
ФАОЛЛИК - тирик материянинг умумий хусусияти бўлиб, теварак-атрофдаги муҳит билан ўзаро таъсирда бўлишда намоён бўлади. Психик фаоллик бу ўзаро таъсир этишда психик образ ярата олиш қибилиятининг мавжудлиги ва шу асосда фаоллик кўрсатиш билан характерланади.
АНКЕТА— олдиндан тайерланган саволлар асосида жавоб олиш учун тайёрланган варака.
АУТОГЕН МАШҚ— ўз-ўзини ишонтириш ва ўз-ўзини идора қилишга асосланган психотерапевтик усул.
БИОГРАФИК МЕТОД— кишини унинг таржимаи ҳоли билан боғлик, бўлган хужжатлар орқали ўрганиш усули.
ВАЛИДЛИК- психологик тадқиқотда олинган натижаларнинг объектив ташқи мезонларга мос келиши.
ГЕНЕТИК МЕТОД— психик ҳолатларнинг пайдо бўлиши ва уларнинг қуйидан юқорига қараб ривожланиши жараёнини ўрганиш усуллари.
ДЕТЕРМИНИЗМ — табиатдаги барча нарсалар, шу жумладан психик ҳодисаларнинг рўй бериши объектив сабаблар ва қонунлар билан белгиланади деб қараш.
ЁШ ПСИХОЛОГИЯСИ— пеихология фани тармокларидан бўлиб, турли ёшдаги одамларнинг психологик хусусиятларини ўрганади.
КУЗАТИШ— психология методларидан бўлиб, кишининг хатти-ҳаракатларида намоён бўладиган турли ҳодисаларни ҳисобга олиш ва субъектив психик ҳодисалар тўғрисида фикр олишдан иборат.
ЛАБОРАТОРИЯ ЭКСПЕРИМЕНТИ - психология методларидан бўлиб, текширувчига таъсир этадиган барча омиллар катъий назорат килган ҳолда сунъий шароитда олиб борилади.
СОЦИОМЕТРИЯ - Ж. Морено томонидан тавсия этилган бўлиб, ўзаро муносабатлар тузилиши билан психологик қовушувчанликни аниқлаш мақсадида гуруҳ ва жамоалардаги шахслараро муносабатларни ўрганишдан иборат психологик тадқиқот методи.
СУНЪИЙ АҚЛ— биронта одам ёки бир гурух кишилар бажара оладиган мураккаб ақлий функцияларни бажарадиган сунъий яратилган қурилма.
Do'stlaringiz bilan baham: |