Оила психологияси


РЕФЛЕКСИЯ - киши билимларининг ўз-ўзига, ўзининг ички оламига, психик сифатлари ва психик ҳолатларига қаратилишидир. СТИМУЛ


Download 360.17 Kb.
bet75/79
Sana10.11.2023
Hajmi360.17 Kb.
#1762112
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   79
Bog'liq
portal.guldu.uz-Оила психологияси

РЕФЛЕКСИЯ - киши билимларининг ўз-ўзига, ўзининг ички оламига, психик сифатлари ва психик ҳолатларига қаратилишидир.

  • СТИМУЛ - рецепторларда қўзғалишни вужудга келтирадиган ташқи ички таъсирдир.

  • ФАОЛЛИК - тирик материянинг умумий хусусияти бўлиб, теварак-атрофдаги муҳит билан ўзаро таъсирда бўлишда намоён бўлади. Психик фаоллик бу ўзаро таъсир этишда психик образ ярата олиш қибилиятининг мавжудлиги ва шу асосда фаоллик кўрсатиш билан характерланади.

  • АНКЕТА— олдиндан тайерланган саволлар асосида жавоб олиш учун тайёрланган варака.

  • АУТОГЕН МАШҚ— ўз-ўзини ишонтириш ва ўз-ўзини идора қилишга асосланган психотерапевтик усул.

  • БИОГРАФИК МЕТОД— кишини унинг таржимаи ҳоли билан боғлик, бўлган хужжатлар орқали ўрганиш усули.

  • ВАЛИДЛИК- психологик тадқиқотда олинган натижаларнинг объектив ташқи мезонларга мос келиши.

  • ГЕНЕТИК МЕТОД— психик ҳолатларнинг пайдо бўлиши ва уларнинг қуйидан юқорига қараб ривожланиши жараёнини ўрганиш усуллари.

  • ДЕТЕРМИНИЗМ табиатдаги барча нарсалар, шу жумладан психик ҳодисаларнинг рўй бериши объектив сабаблар ва қонунлар билан белгиланади деб қараш.

  • ЁШ ПСИХОЛОГИЯСИ— пеихология фани тармокларидан бўлиб, турли ёшдаги одамларнинг психологик хусусиятларини ўрганади.

  • КУЗАТИШ— психология методларидан бўлиб, кишининг хатти-ҳаракатларида намоён бўладиган турли ҳодисаларни ҳисобга олиш ва субъектив психик ҳодисалар тўғрисида фикр олишдан иборат.

  • ЛАБОРАТОРИЯ ЭКСПЕРИМЕНТИ - психология методларидан бўлиб, текширувчига таъсир этадиган барча омиллар катъий назорат килган ҳолда сунъий шароитда олиб борилади.

  • СОЦИОМЕТРИЯ - Ж. Морено томонидан тавсия этилган бўлиб, ўзаро муносабатлар тузилиши билан психологик қовушувчанликни аниқлаш мақсадида гуруҳ ва жамоалардаги шахслараро муносабатларни ўрганишдан иборат психологик тадқиқот методи.

  • СУНЪИЙ АҚЛ— биронта одам ёки бир гурух кишилар бажара оладиган мураккаб ақлий функцияларни бажарадиган сунъий яратилган қурилма.


  • Download 360.17 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   79




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling