Оила психологияси
Download 360.17 Kb.
|
portal.guldu.uz-Оила психологияси
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЁШ ПСИХОЛОГИЯСИ
- ЛАБОРАТОРИЯ ЭКСПЕРИМЕНТИ
- СОЦИОМЕТРИЯ
- СУНЪИЙ АҚЛ
- ҲАРАКАТ АКЦЕПТОРИ
ГЕНЕТИК МЕТОД— психик ҳолатларнинг пайдо бўлиши ва уларнинг қуйидан юқорига қараб ривожланиши жараёнини ўрганиш усуллари.
ДЕТЕРМИНИЗМ — табиатдаги барча нарсалар, шу жумладан психик ҳодисаларнинг рўй бериши объектив сабаблар ва қонунлар билан белгиланади деб қараш. ЁШ ПСИХОЛОГИЯСИ— пеихология фани тармокларидан бўлиб, турли ёшдаги одамларнинг психологик хусусиятларини ўрганади. КУЗАТИШ— психология методларидан бўлиб, кишининг хатти-ҳаракатларида намоён бўладиган турли ҳодисаларни ҳисобга олиш ва субъектив психик ҳодисалар тўғрисида фикр олишдан иборат. ЛАБОРАТОРИЯ ЭКСПЕРИМЕНТИ - психология методларидан бўлиб, текширувчига таъсир этадиган барча омиллар катъий назорат килган ҳолда сунъий шароитда олиб борилади. СОЦИОМЕТРИЯ - Ж. Морено томонидан тавсия этилган бўлиб, ўзаро муносабатлар тузилиши билан психологик қовушувчанликни аниқлаш мақсадида гуруҳ ва жамоалардаги шахслараро муносабатларни ўрганишдан иборат психологик тадқиқот методи. СУНЪИЙ АҚЛ— биронта одам ёки бир гурух кишилар бажара оладиган мураккаб ақлий функцияларни бажарадиган сунъий яратилган қурилма. ПСИХОЛОГИЯ — одамнинг объектив борликни сезги, идрок, тафаккур, туйғу-хиссиёт ва бошқа психик ҳодисалар орқали акс эттириш жараёнини ўрганадиган фан. ФАОЛЛИК - тирик материянинг умумий хусусияти бўлиб,теварак-атрофдаги муҳит билан ўзаро таъсирда бўлишда намоён бўлади. Психик фаоллик бу ўзаро таъсир этишда психик образ ярата олиш қобилиятининг мавжудлиги ва шу асосда фаоллик кўрсатиш билан характерланади. ҲАРАКАТ АКЦЕПТОРИ — марказий нерв системасииинг бўла диган ҳаракатлар натижасини белгилаб берувчи нейродинамик моделидир. Бу модел ҳаракатларнинг асосий характеристикасини ўз ичига олиб,ҳаракатларни бошқаришда иштирок этади П.К. нохин). АНАЛИЗАТОР— мураккаб нейрофизиологик тизим бўлиб, одамга таъсир этувчи қўзғалишларни идрок этиш ва уни таҳлил қилишни таъминлайди. Анализатор рецептор, нерв йўллари, мия билан боғланадиган қисми ва миянинг махсус специфик бўлимларини ўз ичига олади (И.П. Павлов). АССОЦИАЦИЯ — психик ҳодисаларнинг ўзаро боғланиши бўлиб, маълум қонунлар бўйича таркиб топади (жумладан, фазодаги ёндошлик, хронологик, ўхшашлик, қарама -қаршилик ва бошқа ассоциациялар). ПСИХИКА - юксак даражада ташкил топган материя (мия)-нинг объектив борлиқни акс эттириш ва шунинг асосида шаклланган психик образлар орқали мақсадга мувофиқ субъектнинг фаолияти ва унинг хатти-ҳаракатларини бошқаришдан иборатдир. Download 360.17 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling