ЁШ ДАВРИ ИНҚИРОЗЛАРИ ( грекча - бурилиш пайти) -бир ёш давридан иккинчи ёш даврига ўтишдаги тўқнашувли вазият.
ЗЕҲН — шахес махсус қобилиятларини таркиб топтириш ва ривожлантириш учун асос бўладиган анатомик-физиологик имконият.
ИРСИЯТ - организм хусусиятларининг ота-онада таркиб топиб, мустаҳ.камланиб, кейинги авлодга ўтиш жараёни.
ИНДИВИДУАЛЛИК- ҳар бир инсонни бошқа инсондан фарқлаб турувчи хусусиятлар йиғиндиси, шахснинг ўзига хос хусусиятлари.
КАСБ-ҲУНАР КОНСУЛЬТАЦИЯСИ - жамият эҳтиёжи ва ёшларнинг қизиқиш ва истеъдодларига қараб турли касблар ҳақида илмий ташкил этилган маълумотларни бериш.
КАСБ-ҲУНАРГА ЙЎНАЛИШ БЕРИШ- ёшларнинг ишга жойлашишда хохиши, қизиқиши, шаклланган қобилияти, лаёқатига қараб психологик, педагогик ва тиббий тадбирларни ўтказиш.
ҚИЗИКИШ (аҳамиятга эга бўлиб - кишининг билиш эҳтиёжларини эмоционал намоён ўлиши билан боғлиқ мотив.
ҲАЁЛ - мавжуд тасаввурларимизга асосланиб, аввал идрок қилинмаган, турмуш тажрибамизда учрамаган нарса ва ҳодисаларнинг образларини яратишдан иборат бўлган онгли фаолият. Ҳаёл инсон ижодий фаолиятининг асосидир.
ХАРАКАТ - мақсадга мунофиқ йўналтирилиб, онгли равишда амалга ошириладиган ҳаракатлар йиғиндиси, онгли фаолият таркибий қисмлари ва мотивларидан бири.
ИҚТИСОДИЙ- уй хўжалигини юритиш, оила аъзоларининг моддий ва маънавий эҳтиёжларини самарали қондирилишини таъминлаш. Фарзандни дунёга келтириш ва вояга етказиш жараёнида оиланинг жамиятга келтирадиган иқтисодий фойдаси.
Репродуктив- жамиятнинг биологик узлуксизлигини таъминлаш, болаларни дунёга келтириш.
Тарбиявий - маданий мэросни авлоддан авлодга узатиш, ёш авлодни тарбиялаш жамиятнинг маданий мэросини сақлаб туриш.
Do'stlaringiz bilan baham: |