ЎЗ-ЎЗИНИ КУЗАТИШ - бунда субъектнинг ўз психик ҳолатлари билан ўз хатти-ҳаракатларини ўрганишдан иборат метод.
ШАХСИЙ МУНОСАБАТ— психология коидаларидан бўлиб, одамга шахс тариқасида, унинг
воқеликни акс эттирувчи ва барча психик ҳодисаларни белгилаб берувчи система эканлигини
тушунган холда яқиндан ёндашиш.
МЕҲНАТ — одамнинг маълум максадга, ўз эҳтиёжларини кондириш учун борлиқни билиш ва уни қайта кўришга, моддий ва маънавий бойликларни яратишга йўналтирилган фаоллият.
ОДАТЛАР— бажарилиши кишининг эҳтиёжига айланиб қолган хатти-ҳаракатлар ёки хулқ-атвор.
ЎЙИН — фаолият турларидан бири бўлиб, бу болаларнинг катталар фаолиятини, уларнинг иш-ҳаракатларини, кишилар ўртасидаги ўзаро муносабатларни акс эттиришда ифодаланадиган ва теварак-атрофдаги борлиқни билишга қаратилган фаолият.
ЎҚИБ - ЎРГАНИШ— шахснинг билим ва фаоллият усулларини эгаплаш ҳамда уни мустаҳкам эсда саклаб колиш жараёни. Ўкиш — ҳар кандай фаолиятнинг зарурий қисмларидан бўлиб, субъектни ўзгартириш жараёни ҳамдир.
ФАОЛИЯТ— инсонгагина хос, онг билан бошқариладиган, эҳтиёжлар туфайли пайдо бўладиган ва ташқи олам билан кишининг ўз-ўзини билишига, уни қайта кўришга йўналтирилган фаоллиги.
ДЕПРЕССИЯ— тушкунлик кайфияти бўлиб, бу кишида интилишларнинг сусайиши, ҳаракатларнинг тормозланиши билан боғлиқ равишда юзага келадиган руқий ҳолат.
ИРОНИЯ — кишига нисбатан мутлақо ижобий, ҳатто маъқулловчи ҳарактерга эга бўлган истехзо аралаш нозик муносабати.
КАЙФИЯТ - бирорта эмоциянинг барқарор кечиши.
АФФЕКТ (лот. руҳий ҳис-ҳаяжон) — иродавий назоратни йўқотган ҳолда тез ва кучли пайдо бўлиб, шиддат билан ўтадиган қисқа муддатли эмопионал ҳолат.
Do'stlaringiz bilan baham: |