КОНСТИТУЦИЯ ВА ОИЛА МУНОСАБАТЛАРИ
XIV Боб
63-модда
|
Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш хуқуқига эга. Никоҳ томонларнинг иҳтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлигигига асосланади.
|
64-модда
|
Ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар. Давлат ва жамият етим болаларни боқиш, тарбиялаш ва ўқитишни таъминлайди, болаларга бағишланган хайрия фаолиятларини рағбатлантиради.
|
65-модда
|
Фарзандлар ота-оналарнинг насл-насабидан ва фуқаролик ҳолатидан қатьи назар, қонун олдида тенгдирлар. Оналик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилинади.
|
66-модда
|
Вояга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота-оналари ҳақида ғамҳўрлик қилишга мажбурдирлар.
| | | Қобилиятли фарзандларни ўстириш, уларни жисмоний, интеллектуал ва маънавий томондан етук қилиб ота – онасига, Ватанига садоқатли инсонлар қилиб тарбиялашдан иборат. Фарзанднинг атрофдаги инсонларга муносабати, дунёга қай кўз билан қараши унинг ҳаётидаги биринчи ва асосий мураббийлари бўлмиш ота-онага боғлиқдир. - Фарзанднинг атрофдаги инсонларга муносабати, дунёга қай кўз билан қараши унинг ҳаётидаги биринчи ва асосий мураббийлари бўлмиш ота-онага боғлиқдир.
Мустақил давлатимизда оиланинг мустаҳкам бўлиши, унинг барқарорлигини таъминлаш учун оилада соғлом ижтимоий муносабатлар тизимини яратиш ва бунинг учун аввало ота-оналарни психологик билим билан қуроллантириш лозимдир. - Мустақил давлатимизда оиланинг мустаҳкам бўлиши, унинг барқарорлигини таъминлаш учун оилада соғлом ижтимоий муносабатлар тизимини яратиш ва бунинг учун аввало ота-оналарни психологик билим билан қуроллантириш лозимдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |